01:55 msk, 20 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкентнинг қатор туманларида чироқ ўчиб қолди

20.06.2018 12:55 msk

Фарғона

Қулаб тушган электр ўтказгич устуни. Gazeta.uz сайти фотоси
Тошкент шаҳрининг қатор туманлари электр ўтказгич линиясининг кичик ҳалқа автойўлидаги устуни қулаб тушгани туфайли светсиз қолди, деб хабар беради Gazeta.Uz.

Биринчи устун 19 июнь куни ағларилиб тушган. Тахминларга кўра, бундан бир неча кун аввал устунга автомобиль бориб урилгани сабаб, у мустаҳкамлигини йўқотган. Унга уларган иккинчи устун ҳам шикастланган, унинг бир қисми ҳавода муаллақ осилиб қолган. «Бу устун янглишмасам бир ҳафтача қийшайиб турганди», — дейди тошкентлик бир одам. Унинг сўзига кўра, йиқилган устун унга боғланиб турган кейинги устунни тортиб кетган ва оқибатда иккинчи устуннинг устки қисми йўлга қулаб тушган».

Бу ҳодиса «Ўрикзор» бозори ва Назарбек даҳаси ўртасида юз берган. Тошкентдан келган хабарга кўра, Учтепа туманининг ғарбий қисмида электр ўчиб қолган.

Ижтимоий тармоқларда яқинда Тошкентда бўлиб ўтган кучли шамол шикастланган устунни қулатгани айтилади.

19 июнь куни Каттақўрғон тумани томонидан эсган кучли кўмли шамол бутун Самарқанд шаҳри ва вилоятнинг бошқа шаҳарларини қамраб олди. Кучли шамол ўз йўлида дарахтларни ағдариб, электр линияларига шикаст етказган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги