20:41 msk, 17 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Самарқанддаги ноқонуний аборт билан шуғулланган клиника тўрт марта лицензиядан маҳрум қилинган

20.06.2018 11:42 msk

Фарғона

Gazeta.uzсайти фотоси
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.маълумотига кўра, Самарқанддаги сунъий аборт билан шуғулланган Sam so’zani plus хусусий шифохонаси лицензияси тўрт марта бекор қилинган, деб маълум қилади «Газета.uz».

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Нодавлат ташкилотларининг тиббий фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Раҳимқулов «Самарқанд шаҳрида жойлашган Наргиз Санаханова бошқарувидаги „Sam so‘zani plus“ хусусий тиббиёт муассасаси лицензияда кўрсатилмаган туғуруқни қабул қилиш фаолияти билан шуғулланганлиги учун лицензиясининг амал қилиши Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан суд тартибида уч марта тугатилган»,— дейди. Охирги марта лицензия 2017 йил январь ойида олиб қўйилган.

Қонун бўйича Ўзбекистондаги хусусий клиникаларнинг туғуруқ қабул қилиши, аборт қилиши ва бошқа акушерликка доир операцияларни ўтказиши тақиқланади. Улар фақат “генекология” соҳасида, яъни аёллар органи билан боғлиқ касалликларни даволашлари мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мулозимининг маълумотига кўра, Sam so’zani plus клиникаси давлат органларидан ҳомиладорлигини яшириб юрган аёлларни туғдириб келган. Таҳминларга биноан мана шундай гўдаклар пулга сотилган. Вазирлик томонидан назорат кучайтирилганидан сўнг, Саҳанова ноқонуний фаолиятини яширишнинг янги усулларини ўйлаб топади. Энди ҳомиласи беш, олти ойга бориб қолган мижозларда медикоментоз ҳолати яратилиб, сунъий равишда туғриқлар ўтказилган. Бу фаолият охири жиноий иш билан якунланди.

Самарқанддаги жанжал 2017 йили баҳорда №2 туғруқхона мажмуасининг муфель печида ёндирилган тўртта чақалоқ жасади топилганда рўй берганди. Текширувлар тиббий жиҳозларни ёндирувчи печда Sam so’zani plus ходими нобуд бўлган гўдакларни ёндириб келганини аниқлади. Газ пастлиги туфайли жасадлар тўлалигича ёниб кулга айланмаган.

Шунингдек, текширув жараёнида Саҳанова бошчилик қилган клиника доимий равишда ҳомиладорлиги аборт қилдириш вақтидан ўтиб кетган аёлларни туғдириш билан шуғулланиб келгани аниқланган. 6-7 ойлик ҳомила билан туғилган чақалоқларни сақлаб қолиш мумкин. Мана шундай чақалоқлар 500-1000 доллар эвазига фарзандсиз одамларга сотилган. Агар туғилган чақалоққа харидор топилмаса, у ҳолда гўдакни ўлиб қолиши учун уни қаровсиз қолдиришган. Клиниканинг муфель печи бўлмагани боис, чақалоқ жасадларини туғруқхона печида куйдиришга қарор қилинган. Печда куйиб битмаган тўртта чақалоқлар жасади ўрганилган пайтда, улардан иккитаси инцест орқали дунёга келгани аниқланган. Бир аёлни ўз акаси зўрлаган, иккинчи аёл ўз тоғасидан ҳомиладор бўлган.

Июнь ойида жиноятчиларга нисбатан жазо ҳукми ўқилди. Клиника мудири Саҳанова (Бош прокуратурага кўра - Солихонова) ўн уч йилу икки ойга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, жиноий гуруҳга аъзо бошқа кимсалар ҳам қамалган. Лекин уларнинг исми ва берилган жазо муддати ошкор қилинмаган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги