02:20 msk, 20 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Хитойлик инвестор бешинчи бор уринишда ўзбек ҳамкорларларига қарши жиноий иш қўзғотолди

19.06.2018 16:06 msk

Фарғона

Ўзбекистон Бош прокуратураси биноси. Gazeta.uz сайти фотоси
Ўзбекистон Бош прокуратураси хитойлик ишбилармон Жанг Сиопен шикоятига кўра ўзбек табдиркорлари устидан жиноий иш қўзғатди, деб ёзади UzNews.

Жиноий иш «фирибгарлик» модаси бўйича қўзғатилган. Тергов ишларини олиб бориш Тошкент шаҳар прокуратурасига топширилган. Хитойлик бизнесмен айтишича, ҳамкорлари М.Шамсиева ва К.Нажмиддиновлар уни алдаб, етказиб берилган маҳсулотлар учун $450 минг маблағни тўлашмаган.

Жанг Сиопен таъкидлашича ўзбек ҳамклолари билан олиб борилган ишлар 10 йил давомида яхши кетган, бироқ 2015-2016 йиллари улар берилган товарлар учун ҳақ тўламай қўйганлар. Уларга 780 қутида маҳсулотлар юборилган. Шамсиева ва Нажмиддинов товарларни энг кам нарх қўйиб божхона кўригидан олиб ўтади. Сиопен адвокатининг таъкидлашича, бу ҳолат катта миқдордаги товарларни ноқонуний яшириш ҳисобланади.

Шунингдек, хитойлик инвестор Шамшиева ва унинг шериклари Сиопенга қарашли «Хуа Янг» бренди остида маҳсулотларни сотишни давом эттираётганларини айтади. Унинг аниқлик киритишича, мазкур маҳсулотлар Хитойда ноқонуний ишлаб чиқарилиб. Ўзбекистонга киритилмоқда. Шамсиева ва Нажмиддиновлар ўз кўрсатмаларида Сиопенни мутлақо танимаслини билдирадилар.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари февраль ойида Сиопеннинг ўзбек ҳамкорларидан пулларини ундира олмаётгани тўғрисида материаллар берганди. Хитойлик ишбилармон ўшанда унинг компанияси Ўзбекистонда 20 миллион АҚШ доллари эвазига замонавий дори-дармонлар ишлаб чиқарувчи завод қуришни режалаштираётганини маълум қилганди. Бу мақсадда компания Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидан беш хил дори-дармонларни ишлаб чиқариш бўйича лицензия олган.

Шуни қўшимча қилиш мумкин, қўшни Тожикистонда февраль ойида «Азия - тур» компаниясининг раҳбари Каромат Содиқова фирибгарлик ва ҳужжатларни сохталаштирганлик юзасидан ҳибсга олинади. Хитойлик бизнесмен Жен Ху А 1 млн сомони ($110 минг) эвазига Сўғд вилоятида қурган сурма ишлаб чиқариш корхонаси ушбу аёл томонидан босқинчилик йўли билан тортиб олгани борасида тегишли органларга шикоят қилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги