20:42 msk, 17 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкентликларга Савдо марказида қон топшириш таклиф қилинди

19.06.2018 13:02 msk

Фарғона

21 июнь кунидан Тошкентда “Донор бўл - инсонлар ҳаётини сақлаб қол!”, деб номланувчи ҳайрия акцияси бошланади. Унинг ташкилотчиси – Next (Next СМ) савдо мажмуаси ва Республика қон қуйиш маркази хоҳлаган инсонларни қонга муҳтож мижозлар учун бепул донорлик қилишга чорлайди.


“Next” СМ акция афишаси

Акция Халқаро қон донорлари кунига бағишланган бўлиб, у 21 июндан 23 июнгача соат 18:00 дан соат 22:00 гача Next савдо мажмуасида бўлиб ўтади. Пойтахтнинг Бобур кўчаси 6 - уйда жойлашган мазкур мажмуада мутахассислар донор қонларини қабул қилиб оладилар.

Hemophilia.uz маълумотига кўра, Тошкентда учта қон қуйиш марказлари мавжуд: Шота Руставели кўчаси 138 - уйда жойлашган Гематология ва қон қуйиш илмий тадқиқот институти станцияси, Кичик ҳалқа йўли кўчаси 10 - уйда жойлашган В.В.Воҳидов номидаги хирургия маркази станцияси ва Нукус кўчаси 5 - уйда жойлашган Темир йўл станциси қон қуйиш маркази. Қон топшириш учун келган одамларнинг ўзлари билан паспортни олиб келиши, бу ерда текширувдан ўтиши ва қон топширишига тўғри келади.

Ўзбекистонда гемотологик ва онкогематологик касалликлари билан шуғулланувчи ягона тиббий муассаса бу - Гематология ва қон қуйиш илмий тадқиқот институтидир. Институт Россия, Германия, Қозоғистон ва Туркиядаги йирик илмий марказлар билан ҳамкорлик қилади. Шу йилнинг апрель ойида ўзбек-турк гематологлар конгресси бўлиб ўтди. Унда шифокорлар қон тизими касалликларини юқори технология усулларида даъволаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Институтда ҳудудий касалхоналар учун мутахассислар тайёрланади, мижозлар даъволанади, жумладан, қон саратони касаллигига дучор бўлган касаллар ҳам. Мамлакат бўйлаб ўн минглаб кўнгилли инсонлар институт учун оғир хасталарни даволаш учун дори-дармонлар билан таъминлашга беъминнат ёрдам берувчи спонсорларни топиш ишларига, донорлик қонларига йиғиш билан боғлик акцияларни ўтказишга ёрдам берадилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги