13:33 msk, 16 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

БМТ эксперти ўзбек фермерларини огоҳлантиради

18.06.2018 17:07 msk

Фарғона

Mytashkent.uz сайти фотоси
БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг иқтисодчиси Андрей Ярмак Ўзбекистон иқтисодиёти учун олма мевасини етиштириш фойдали эмаслигини айтади. У ўз ҳулоссаларини EastFruit портали блогида баён қилган.

Иқтисодчининг фикрига кўра, олма дунёдаги энг арзон мевалар қаторига киради. Унинг нархи, аввало, истеъмолчига етказиб бериш учун кетган транспорт ҳаражатларига боғлиқ бўлади. Ўзбекистон олмалари транспорт ҳаражатларини ҳисобга олганда дунёда рақабатбардош бўлолмайди. Бу давлат Лихтенштейнга ўхшаб, дунё океанига чиқиш учун иккита давлат чегарасини босиб ўтиш керак бўлган ҳудудлар қаторига киради. Бошқа сўз билан айтганда, Ўзбекистон нафақат денгизга чиқа олмайди, балки унинг қўшнилари ҳам денгиз соҳили давлатлари эмас.

Ярмак 2012 йилдан бери Ўзбекистондаги мева-сабзавот бизнеси билан ҳамкорлик қилиб келади. У ички бозор бирпаста эртаки олмаларга тўлиши ва бошқа давлатларга фақат эртаки нав олмаларинигина экспорт қилиш мумкинлигига амин бўлади. Олмаларнинг кузги навлари эса деярли дунёнинг барча давлатларида етиштирилади ва бу соҳада ишлаш самарасиздир.

Одатда ўзбек мева ва сабзавотлари Россия бозорига сотиб келинади. Россияда сараланмаган олмаларнинг нархи шу йилнинг февраль ойида 20-25 рублни ($0,35-0,4) ташкил этди. Шу билан бир қаторда, Фарғонадан Екатеринбургга мевани транспорт қилиш нархи бир кило учун $0,25-0,3, Москвага – $0,35-0,4 га тушади. Шундай қилиб, ўзбек олмасини етказиб беришнинг ўзи Россия бозоридаги мавжуд олма нархига тенг келяпти. Бундай ҳолатда бошқа давлатлар билан рақобат қилиб бўлмайди.

Бундан ташқари Ярмак фикрига кўра, Ўзбекистон иқлими олма етиштириш учун қулай эмас. Ёзда ҳавонинг ўта иссиқ ва қуруқ бўлиши туфайли олмаларни сеткалар билан қуёш нуридан куйиб қолмаслиги учун тўсиб чиқишга тўғри келади. Шу билан бирга етиштирилган олмалар миқдори иқлими яхши ҳудудларга қараганда паст бўлади. Ваниҳоят, етиштирилган олмаларни замонавий саралаш, сақлаш, қадоқлаш ишлари қимматга тушади, чунки барча техникани четдан импорт қилишга тўғри келади.

Ярмак фикрига кўра, ўзбек фермерлари бошқа меваларни етиштирганлари маъқул. Ўзбекистон иқлимига гилос, ўрик, шафтоли, нектарин, анор, киви етиштириш жуда мос тушади.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ўзбек фермерларининг етиштирилган ҳосилни экспорт қилишида бошқа тўсиқлар ҳам мавжуд. Жумладан, 2018 йили “Ўзагроэкспорт” мева ва сабзавотларни белгиланган нархдан кам сотишга рухсат бермаганлиги туфайли, фермерларнинг ўнлаб тонна ҳосили нобуд бўлди. Июнь ойида президент кўрсатмаси билан етиштирилган қалампирларни сотишда муаммолар пайдо бўлган. Шунга қарамасдан бу йил Ўзбекистон 2 миллард долларлик маҳсулотни экспорт қилишни режалаштирган. 2018 йил январь-апрель ойларида $115,9 млн маҳсулот экспорт қилинди ва бу ўтган йилга қараганда 41,8 фоизга кўп демакдир.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги