20:41 msk, 17 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ҳинд қамоқхонасида ўзбекистонлик аёл вафот этди

18.06.2018 15:02 msk

Фарғона

Бхондси қамоқхонаси. Hindustantimes.com сайти фотоси
Гуруграм шаҳрининг Бхондси қамоқхонасида 38 - ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл вафот этган. Бу ҳақда industan Times хабар беради.

Тошкентлик Шаҳноз исмли аёл 10 июнь куни Sahara Mall савдо марказида жанжал туфайли бошқа чет эл фуқаролари қатори қўлга олинади. Улар жиноий тил бириктирганликда гумон қилинган. Ҳибс чоғи аёлнинг на паспорти, на визаси бўлган.

15 июнга ўтар кечаси ўзбек аёлининг иситмаси кўтарилиб, кўкрагида қаттиқ оғриқ пайдо бўлганидан камерадошларига шикоят қилади. Улар назоратчини чақиришади. Тиббий кўрикдан сўнг аёл Гуруграм касалхонасининг реанимация бўлимига жўнатилади. У ерда врачлар аёлнинг вафот этганини қайд этишади. Бхондси қамоқхонаси директори аввали ўзбекистонлик аёл юрак ва нафас олиш йўллари билан боғлиқ ҳасталикдан оғриганлигнини маълум қилади. У, шунингдек, 12 июнь куни Шаҳноз эпилепсия туфайли касалхонага юборилганлигини айтади.

Тўртта шифокор иштирокида суд-тиббий экспертизаси ўтказилади, унинг натижалари борасида кейинчалик расман хабар берилади. Комиссия раиси Дипак Матур дастлабки текширувлар ҳулосасига кўра, аёлнинг ўлимига унинг гиёҳванд моддасини истеъмол қилгани сабаб бўлганини маълум қилган.

Ўзбекистон фуқаросига вафоти бўйича тергов ишлари бошланган. Қамоқхона назоратчилари, врачлар, аёлнинг камерадошлари сўроқ қилинган.

«Озодлик» радиосининг хабар беришича, Ҳиндистондаги ўзбек элчихонаси аёлнинг вафотидан хабардор. Ҳозирда дипмиссия вакиллари аёлнинг шахсини аниқлаш, кейинчалик унинг жасадини Ўзбекистонга юбориш билан шуғулланмоқдалар.

8 июнь куни туркларнинг Бодрум курорт шаҳрида ўзини осиб қўйган ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилган. Туристлар уни соҳилдан 20 метр узоқликда топадилар. Тергов ишлари ўзбекисонликнинг шахсини аниқлайди. У 32 - ёшли Шутератбек Расулов (Shuteratbek Rasulov) дир. Бу ҳақда хабар берган нашр унинг “Шуҳратбек” исмини нотўғри ёзган кўринади. Турк ҳукумати бу борада тергов ишларини давом эттирмоқда

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги