13:31 msk, 16 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Меҳмон террорчи ташкилотга аъзоликда гумонланиб қўлга олинган

18.06.2018 14:26 msk

Фарғона

Зокир Али. Унинг Facebookдаги саҳифаси фотоси
Ўзбекистон Давлат хавфсизлиги хизмати (ДХХ) Америкада 25 йил яшаб келаётган ва Ўзбекистонга қариндошларини кўргани келган 46 ёшли бизнесмен Зокир Али (Алиев) ни қўлга олган. У Қарқадарё вилояти, Чироқчи туманида истиқомат қилаётган ўз оиласига меҳмонга келган. ЎзА хабарига кўра, махсус хизматлар меҳмонни Ўзбекистон, Россия ва қатор давлатларда террорчи ташкилот сифатида тақиқланган “Ўзбекистон Ислом Ҳаракати” (ЎИҲ) ташкилотига аъзоликда гумон қилади.

Зокир Алиев Ўзбекистон, Туркия ва АҚШда таълим олган ва солиқ соҳаси мутахассиси ҳисобланади. Sof.uz маълумотларига кўра, унинг АҚШда ҳусусий компанияси бор, юртдошларига доимо кўмак бериб келади. У Ўзбекистон фуқароси саналмайди, ватанига Америка паспорти билан келган. Бизнесменни 16 июнь куни онасининг хонадонига келганидаг сўнг орадан бир соат ўтиб ушлашган. Унинг қаерга олиб кетилгани ҳақида маълумот йўқ. Чироқчи туман ички ишлар бўлими ва Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси вакиллари Алиев ҳақида ҳеч нарса билмасликлари айтганлар, деб хабар беради «Xabar.uz».

ДХХнинг бизнесмен Алиев боғлиқ маълумоти 18 июнь куни тарқатилди. Унда, жумладан, Алиев 2014 йили АҚШ фуқаролигини олганлиги, ҳибсга олинган пайт у 2000 йили ЎИҲга садоқат билан хизмат қилишга онт ичгани, Афғонистонда ҳарбий тайёрганликни ўтаб, ҳукумат ва каолиция кучларига қарши курашганини бўйнига олган. Алиевга нисбатан жиноий иш 2005 йили ЎИҲнинг бошқа аъзолари кўрсатмаларига асосан очилган. Ҳозирда унга нисбатан қай усулда ушлаб туриш чораси кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил президент Шавкат Мирзиёев экстремизмда гумон қилинганлар “қора рўйхати”ни қайта кўриб чиқишга буйруқ берганди. Шундан сўнг прокуратура ва махсус хизматлар қидирувдаги “жиноятга алоқадор бўлмаган” шахсларни ватанига қайтишга чорлаб, уларга нисбатан жиноий иш қўзматилмаслигини билдирганди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукумати хорижда яшаётган юртдошларни мамлакатда кетаётган ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшишга ундаб, нодир мутахассислар ҳукумат таркибида ишлаши мумкинлигини маълум қилганди.

Айрим четда яшаётган ўзбекистонликлар экстремистик, террор, айғоқчилик моддалари билан ҳибсга олинмаслиликларига ишониб, ватанга қайтдилар. Июнь ойи бошида Тошкент аэропортида ака-ука Иқбол ва Шуҳрат Дўстмуҳамедовлар аввали экстремизм бўйича қидирувга берилганлиги сабаб қўлга олинди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги