08:50 msk, 22 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда четга чиқиши тақиқланган фуқаролар учун онлайн-текширув жорий этилди

14.06.2018 12:23 msk

Фарғона

Ўзбекистонликлар интернет орқали қарз туфайли четга чиқиш тақиқини текшириш имкониятига эга бўлдилар. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси сайти мана шундай хизматни жорий этди, деб хабар беради Podrobno.Uz.

Одатда рўйхатга электр энергияси, иссиқ ва совуқ сувдан қарзи минимал ойликнинг икки борабари (344.480 сўм ёки $43) ёки беш (861.200 сўм ёки $108) баробаридан ортган жисмоний ва юридик шахслар киритилади.


Mib.uz сайтида қарздорларни излаш формасининг скрин-шоти

2018 йил 1 майгача коммунал хизматлар юзасидан қарзи бор фуқароларнинг республикани тарк этиши тақиқланади. Электрон базага киритилган қарздорларга катта миқдордаги битимлар тузиш, молия-кредит ва давлат хизматларидан фойдаланиш, шунингдек, хорижга чиқиш ман этилади. Бундан ташқари, шу йилнинг биринчи мартидан квартира пропискасидан ўтган ва вояга етган фуқароларга ҳам коммунал хизматлар тўлови борасида жавобгарлик юклатилган.

Қарздорларга Давлат хизматлари кўрсатиш марказилари хизмат кўрсатмайди. Уларга нотариал тасдиғи, давлат регистрацияси керак бўладиган мулк, автомобиль олди -сотдиси билан шуғулланиш, шунингдек, барча суғурта турлари, лизинг, банк хизматларидан фойдаланиш тақиқланади. Бюронинг “салбий баённомаси”га кўра Аҳоли бандлиги ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фуқаронинг чет элда ишлаши учун рухсат бермайди.

Мажбурий ижро бюроси аҳолидан қарзларни ундириш билан шуғулланади. Бюрога аэропорт ва вокзалларда махсус кассалар очиб, Ўзбекистондан четга чиқмоқчи бўлган фуқароларнинг қарзларини тўлашга имкониятлар яратиш вазифаси юклатилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги