08:45 msk, 22 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон биринчи бор Ислом банки соҳасида халқаро битимни имзолади

13.06.2018 10:23 msk

Фарғона

Ўзбекистон ва ITFC вакилларининг битим имзолаши. Eyeofriyadh.com сайти фотоси
Ислом тараққиёт банки таркибига кирувчи Халқаро ислом савдо-молиявий корпорацияси (ITFC) Ўзбекистоннинг Asia Alliance Bank билан савдони “мурабаха” тизимида амалга ошириш бўйича битим тузди. Бу тўғрида ITFC матбуот хизмати хабар беради.

Бу Ўзбекистон ва ITFC ўртасида $100 млн миқдорида имзоланган биринчи битим бўлиб, у март ойида Ўзбекистон ҳукумати ва корпорация ўртасидаги келишув натижасидир. Имзоланган битим асосан маҳаллий банклар орқали кичик ва ўрта бизнес корхоналарига кредит беришни ўз олдига мақсад қилади.

«Мазкур битим Ўзбекистондаги хусусий ва давлат секторининг экспорт ва импорт ишларини молиялаштиришни кўзда тутади. Ҳамкорлик охир-оқибат республиканинг IFTCга аъзо бўлишига замин яратади», - дейилади хабарда.

Ўз навбатида Asia Alliance Bank бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Умиджон Ҳакимов битим мамлакатдаги ислом банкинги ривожида муҳим роль ўйнашини таъкидлайди. «Бу Ўзбекистон банкининг биринчи бор Халқаро ислом савдо-молиявий корпорацияси томонидан молиялаштирилишидир», - дейди Ҳакимов.

«Мурабаха» принципи бу – мусулмон мамлакатларида қўлланилаётган истеъмол судасига монанд тизимдир. Ислом дини фоизга қарз берилишини тақиқлайди. Бунинг ўрнига банк истеъмолчи учун керак бўлган товарни сотиб олади ва шундан сўнг уни маълум муддат тўлаш шарти билан мижозига беради. Товарнинг истеъмолчига сотилган нархи банкнинг сотиб олган нархидан баланд бўлади. Кредит бераётган ташкилот мана шундай усул билан фойда топади.

Жорий йилнинг май ойида президент Шавкат Мирзиёев республикада ислом банкини жорий қилиш учун комиссияни тузиш тўғрисида қарор имзолаганди. Комиссия зиммасига фоиз ҳисобида (рибо) мукофот берилиши, фойданинг лойиҳа иштирокчилари ўртасида тақсимланиши каби исломий банкларда тақиқланган принципларни ҳаётга тадбиқ қилиш учун шароитлар яратиш юклатилган. Шунингдек, комиссия суғурта (такафул) ва лизинг (ижара), қимматбаҳо қоғозлар (суқуқ) ва бошқа исломий банкда кўрсатилган операцияларни амалга оширилиши учун молиявий инфратузилма барпо этиш билан ҳам шуғулланади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги