23:02 msk, 20 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Май ойида Ўзбекистон чегарасида элликка яқин тартиббузарлар ушланди

08.06.2018 15:23 msk

Фарғона

АР фотоси
Ўзбекистоннинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистон билан чегарасида 2018 йилнинг май ойида 48 нафар чегарабузарлар ушланди ва улардан $47 минг миқдорида ноқонуний олиб ўтилган товарлар мусодара қилинди, деб хабар беради Podrobno.Uz ўзбек чегара қўшинлари маълумотларига таянган ҳолда.

Қозоғистон чегарасида - 25, Қирғизистон чегарасида – 16, Тожикистон чегарсида – тўртта, Афғонистон билан бўлган чегарада уч нафар қонунни бузган фуқаролар қўлга олинди.

Дори-дармон, сигарет, электр лампалари ва йирик туёқли ҳайвонлар билан боғлиқ 372 млн сўмлик ($47 минг) товар ва ҳайвонлар Қирғизистон ва Тожикистон чегараларида қўлга туширилган. Масалан, 3 май куни Фарғона туманининг чегараолди Гуллиён қишлоғида 197 миллион сўмлик ($25 минг) дори-дармон, 9 май куни Бекобод чегарасида 50 милллион сўмлик ($6300) тамаки маҳсулотлари, 24 май ойида эса Наманган вилоятининг чегарадош Мамай қишлоғида Қирғизистондан ноқонуний олиб ўтилган олтита сигир ушланди.

Шу йилнинг апрель ойида ўзбек-қирғиз чегарасида нохуш воқеа юз берди. Чегарадан ноқонуний ўтаётган қирғизистонлик фуқаро огоҳлантиришларга қарамасдан тўхтамайди ва оқибатда ўзбек чегарачиси унга қараб ўқ ўзади. Қирғизистонлик Фарҳод Мирзалиқов касалхонада олинган жараҳатдан кўз юмади.

Қирғиз томони Фарҳоднинг қирғизлар тупроғида бўлиб, Мамай аҳроли пунктига қараб йўл олаётганлигини таъкидлайди. Ўзбек томони эса, воқеа ўзбек ҳудудида юз берганига урғу берган. Шунга қарамасдан, Ўзбекистон томони жабрланган фуқаро оиласига $5 тысяч конпенсация пули тўлади.

Йил бошида ўзбекистонликлар қозоқ томони чегарадан ёмон ўтказаётганлиги боис километрлаб навбат пайдо бўлганидан шикоят қилганлар. Кейинчалик шундай навбатлар қирғиз-ўзбек чегарасида ҳам пайдо бўлган. Муаммо икки давлат ҳукуматлари даражасида ҳал этилди. 2018 йил май ойида Тожикистон билан чегаралар очилгани боис, бу ерларда ҳам навбатлар пайдо бўла бошлади. Қозоқ, қирғиз чегарасидаги навбатлар кўплаб ўзбекистонликлар товарлар харид қилиш учун чегарадан ўтаётганликлари учун пайдо бўлаётган бўлса, ўзбек-тожик чегаралари узоқ йиллик танаффусдан сўнг, визасиз икки мамлакат аҳолисининг борди-келди қилишга ошиққанидан гавжум.

2017 йили Ўзбекистон чегарасини 22 миллион одам кесиб ўтган, жумладан уларнинг етти миллиони чет эл фуқаролари бўлган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги