08:45 msk, 22 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонлик ҳарбийларга имтиёзли автокредит берилади

08.06.2018 13:02 msk

Фарғона

Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари автомобиль харид қилиш учун имтиёзли кредит олиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Бу борада мамлакат президенти қарор имзолади, деб хабар беради Адлия вазирлигининг Telegram канали.


Ўзбекистонда ҳарбий машғулотлар. President.uz сайти фотоси

Имтиёзли кредитнинг йиллик ставкаси - 7 фоиз, биринчи тўлов взноси - 15 фоизни ташкил этади. Кредит ўн йилга берилади. Ҳар бир ҳарбий қисмдан ўн нафар ҳарбий кредит олишга номзод бўлиши мумкин.

Ўзбекистон прокуратураси ходимлари учун бериладиган автокредит шартларига кўра, ҳарбийларга берилаётган имтиёзлар анча фойдали. Прокурорлар учун дастлабки взнос тўловлари 25 фоизни ташкил этиб, йиллик ставка 14 фоиздан иборат. Ўзбекистоннинг оддий фуқароларига автокредит йиллик 20 фоиз ставка билан тўрт, беш йил муддатга берилади.

Ўзбекистонлик ҳарбийлар бошқа имтиёзларга ҳам эгадирлар. Улар учун хизмат ўтаётган жойида шартли равишда хизмат квартираси берилади. Беш календарь йил хизматни ўтаган ҳарбий хонадон сотиб олиш ёки ер участкасида уй қуриш учун имтиёзли ипотека кредититларини олиши мумкин. Бунда уй баҳосининг дастлабки 25 фоизли взноси давлат томонидан тўланади. Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг оиласи коммунал хизматлар тўлови учун компенсация олади.

Ҳарбий хизматни ўтаган йигитлар учун ОТМга кириш учун имтиёзлар берилади. 2017-2018 ўқув йили учун уларга умумий тест баллари ҳисобида 50 фоизгача қўшимча бал берилади. Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун олий таълим муассасаларида бюджет ўринларининг 5 фоизи ажратилган. Бундан ташқари, ҳарбий хизматни ўтаганлик давлат тизимидаги идораларга ишга киришда устунлик ҳисобланади.

«Military Strength Ranking 2018» рейтингига кўра, Ўзбекистон армияси Марказий Осиёдаги энг кучли армия ҳисобланади ва дунёнинг энг кучли 40 та армиялари қаторидан ўрин олган. Маълумотларга кўра, ўзбек армияси 76 минг ҳарбийдан иборат.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги