12:49 msk, 17 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда туристик йиғимни тўламаганлик учун жарима солинади

08.06.2018 11:19 msk

Фарғона

Фото Molbulak.ru
Ўзбекистонда мустақил равишда саёҳат қиладиган туристларга ўз вақтида ёки тўлиқ ҳолда тўланмаган туристик йиғим учун жарима солиш қоидаси жорий этилди. Туристик йиғимни ундириш ва туризм фаолиятини лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳужжатларга тегишли қўшимчалар киритилди, деб хабар беради Norma.Uz.

Агар, палатка, автофургон ва трейлерларда яшаб саёҳат қилаётган туристлар ўз вақтида тўловни тўламаган бўлсалар, у ҳолда уларга мамлакатни тарк этаётган пайтида йиғимга нисбатан ўн баробар кўп ёки минимал иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида жарима солинади. 2017 йили ҳукумат туристларнинг автотранспортларда яшашларига рухсат берди. Туристик йиғим минимал ойлик ҳисобида ўлчаниб, бир кунлик тўлов унинг 5 фоизини, яъни 7488 сўмни ($0,9) ташкил этади. 16 ёшгача болалар бундан тўловдан озод этилган.

Тўлов чет эллик фуқаронинг Ўзбекистонда яшаган кунлари инобатга олинган ҳолда ҳисобланади. Агар меҳмонлар жисмоний шахс хонадонида яшасалар, у ҳолда мезбон кунига минимал иш ҳақининг 2 фоизидан ($0,43) тўлов тўлайди. Меҳмонхона ва бошқа масканлар меҳмонлардан минимал иш ҳақининг 5 дан 15 фоизигача ($1,07–3,2) ҳақ оладилар. Бу ерда меҳмонхонанинг мақоми роль ўйнайди. У қанча катта бўлса, тўлов ҳам шунга қараб кўп бўлади. Тўловлар мамлакат Давлат туризмини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.

Ўзбекистонда туристик тўловлар 2012 йили жорий этилган. Аввали мазкур туристик йиғим белгиланган миқдорда бўлиб, у меҳмонхонада яшалган ҳар бир кун учун $2 дан тўланарди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги