12:49 msk, 17 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкентда икки ойда 88 та маҳаллада ободонлаштириш ишлари олиб борилади

07.06.2018 15:16 msk

Фергана

Жорий йилнинг июнь-июль ойларида Тошкент шаҳридаги 11та туманда жойлашган 88та маҳаллада қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.


«Иброҳим ота» маҳалласидаги ободонлаштириш ишлари. Тошкент ИИБ сайти фотоси

Пойтахт ички ишлар бошқармаси сайтида хабар берилишича, кўп қаватли уйларнинг томи янгиланиб, тўпланиб қолган ахлат уюмлари олиб чиқиб кетилган ва рухсатсиз қурилган иншоатлар бузиб ташланган. Олмазор туманининг «Иброҳим ота» маҳалласида майдон тозаланиб, у ерда маҳалла қўмитаси биноси, дўконлар, ишбилармонлар учун бино қурилади. Бинода болалар тўгараклари учун хоналар ажратилади.

Тошкент шаҳри матбуот хизмати ушбу маҳаллалар рўйхатини тақдим этган.

Унга кўра:

Бектемир туманида: «Роҳат», «Зилола», «Ҳусайн Байқаро», «Бинокор», «Олтинтопган», «Мажнунтол», «Иқбол», «Абай» маҳаллалари;

Мирзо Улуғбек туманида: «Авайхон», «Алпомиш», «Тракторсозлар», «Юзрабод», «М.Исмоилий», «Боғимайдон», «Ҳ.Абдуллаев», «Нур» маҳаллалари;

Миробод туманида: «Толариқ», «Биродарлик», «Фурқат», «Маворауннаҳр», «Чинор», «Афросиёб», «Янги Миробод», «Олтинкўл» маҳаллалари;

Олмазор туманида: «Ғалаба», «Иброҳим ота», «Юқори Себзор», «Хислат», «Тепагузар», «Олтинсой», «Себзор», «Орзу» маҳаллалари;

Сергели туманида: «Ўзгариш», «Дарё бўйи», «Қипчоқ», «Учувчилар», «Чоштепа», «Хонобод», «Нилуфар», «Олтин водий» маҳаллалари;

Учтепа туманида: «Боғистон», «Бирлик», «Найман», «Нуробод», «Пахтакор», «Давлатобод», «Саккокий», «Жарбулоғ» маҳаллалари;

Чилонзор туманида: «Хирмонтепа», «1-Катта Чилонзор», «Халқлар дўстлиги», «Кичик Хирмонтепа», «Тирсакобод», «Боғзор», «Бўрижар», «Катта Қозиробод» маҳаллалари;

Шайхонтоҳур туманида: «Янги Белтепа», «Шайхонтоҳур», «Обиназар», «Чархновза», «Илғор», «Жангоҳ», «Чорсу», «Белтепа» маҳаллалари;

Юнусобод туманида: «Туркистон», «Боғишамол», «Янги боғ», «Посира», «Ҳусинобод», «Отчопар 2», «Юнусота», «Боғи Эрам» маҳаллалари;

Яккасарой туманида: «Бошлиқ», «Яккасарой», «Армуғон», «Шоҳжаҳон», «А.Қаҳҳор», «Ракатбоши», «Мерос», «Тепа» маҳаллалари;

Яшнобод туманида: «Дилбоғ», «Машинасозлар», «Асолобод», «Уйсозлар», «Парвоз», «Чўлпон», «Хосиятли», «Катта Қўйлиқ» маҳаллаларида қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.

2016 йил январь ойига келиб Тошкентдаги маҳаллалар сони 505 тага етган, улардан 30 таси Мирзо-Улуғбек, Учтепа, Чилонзор, Шайҳонтохур, Юнусобод ва Яккасарой туманларида ташкил этилган. 2017 йил февраль ойида мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев “Маҳалла институтини такомиллаштириш тўғрисида” фармонни имзолади. Унга кўра, “аҳолига реал кўмак бериш мақсадида жамиятдаги фуқароларнинг ўзини- ўзи бошқариш органлари ролини ошириш” ва маҳалла қўмиталари биноларини таъмирлаш ишлари белгиланганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги