22:48 msk, 20 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Олий таълим муассасалари ўқитувчиларига талабалар билимига қараб баҳо берилади

06.06.2018 12:13 msk

Фарғона

Facebook сайти фотоси
Ўзбекистон олий таълим муассасаларидаги педагоглар келаси ўқув йилидан (2019/2020) талабаларнинг ўқиш бўйича даъвомадига қараб баҳоланади. Ҳужжатларни электрон тарзда қабул қилиш тизимига ўтиш қатори, мазкур талаб 5 июнь куни президент Шавкат Мирзиёевнинг республикадаги олий таълим муассасаларида билим сифатини яхшилашга доир имзолаган қарорида ўз аксини топган.

Республиканинг олий таълим муассасаларида “талабанинг ўзлаштириш даражаси – профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони” тамойили жорий этилади, дейилади қарорда. Бундай талабга жавоб бермайдиган ўқитувчилар билан меҳнат шартномаси тўхтатилиши мумкин. Бу борада зарур механизмлар 2019 йил 1 мартгача ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Қарорда таълим йўналишларининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда талабалар билимини баҳолашнинг замонавий, шаффоф ва адолатли (автоматлаштирилган, портфолио, тест синовлари, ижодий иш, антиплагиат ва ҳ.к.) усулларини, шу жумладан, муайян фандан дарс берган педагогнинг якуний назорат жараёнларидаги иштирокини истисно этадиган тизимни жорий этиш кўзда тутилади.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг вақтини ўқув жараёнига хос бўлмаган ишларга сарфлашнинг олдини олиш ҳамда уларни талабалар билан кўпроқ ишлашга йўналтириш, шу жумладан, “устоз – шогирд” тизимини жорий этиш мақсадида ўқув юкламаларини ҳисобга олган ҳолда профессор-ўқитувчилар “вақт меъёрлари”нинг янги механизмларини ишлаб чиқилади.

Янги ғоя ва ташаббусларни шакллантириш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасасида “Ёш экспертлар гуруҳи”ни ташкил этилади.

2018/2019 ўқув йилида алоҳида таълим йўналишлари бўйича ўқиш муддати камида уч йил бўлган бакалавриат ҳамда камида бир йил бўлган магистратурани жорий этиш, бунда магистратурада мутахассислар тайёрлашни ишлаб чиқариш (амалий) (камида бир йил) ва илмий-педагогик (камида икки йил) йўналишларга ихтисослашган дастурлар асосида ташкил этилади.

Олий таълим муассасалари ўзлари ўқув режаси ва дастурларини ишлаб чиқаради ва уларни Олий ва ўрта таълим вазирлиги билан тасдиқлайди. 2019 йил 1 январгача бўлган муддатдагача

олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидаги тест саволларини тайёрлаш услубларини илғор хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқилади,

илғор халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва ҳоказо) сертификатларига эга бўлган абитуриентларга тегишли фанлардан белгиланган энг юқори балл бериш ва ушбу фанлар тест синовидан озод қилиш тартибини ишлаб чиқилади.

2019 йил 1 январгача абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш босқима-босқич электрон тизимга ўтилади. Барча олий таълим муассасаларида талабалар, ота- оналар, кардр буюртмачилари, профессор-ўқитувчилардан иборат назорат қилувчи жамоат кенгашлари ташкил этилади.

Қарорда проректор ва ректор фаолиятини назорат қилиш вазирликларга юклатилади. Уларнинг ҳисобатига қараб мазкур лавозимдаги шахслар ишдан бўшатилиши мумкин. Олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори лавозими ўрнига ёшлар билан ишлаш бўйича проректори лавозими жорий этилади. Аввали илмий ишлар проректори лавозими ўрнига илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозими жорий қилинганди.

Мирзиёев бундан аввалги қарори билан ОТМга ажратиладиган давлат гранти квотасини қисқартириб, контракт асосида бакалавриат, магистратура ва махсус сиртқи ўқув бўлимларига кирадиган талабалар сонини кўпайтирганди. 2012 йилга қадар олий таълим муассасаларига бериладиган квоталар 18 фоизга кўпайтирилиши кўзда тутилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги