22:45 msk, 20 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

«Озарбайжон авиалинияси» самолётлари Тошкентга уча бошлайди

05.06.2018 09:34 msk

Фарғона

“Озарбайжон авиалинияси” самолёти. Компания матубот хизмати фотоси
30 июндан бошлаб «Озарбайжон авиалинияси» (AZAL Бакудан тўғридан-тўғри Тошкентга рейслар очади. Бу ҳақда авиалиния матбуот хизмати хабар беради. Парвоз ҳафтада бир марта (шанба кунлари), 1 августдан бошлаб эса ҳафтасига икки мартадан (чоршанба ва шанба кунлари) амалга оширилади. Ҳозирда Бакудан Тошкентга ва ортга парвозлар Ўзбекистоннинг миллий авиакомпанияси Uzbekistan Airways томонидан бажарилмоқда.

Бундан аввал 30 апрелда Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси Москва-Самарқанд-Москва йўналиши бўйича авиапарвозларни йўлга қўйгани ҳақида хабар берилганди. Шу йилнинг 17 июлидан «Уральские авиалинии» компанияси Екатеринбург–Самарқанд–Екатеринбург ва 4 июлдан Ростов-на-Дону – Тошкент – Ростов-на-Дону йўналишлари бўйича рейслар очади. Яна бир россиялик авиакомпания Nordwind Airlines 1 июндан Қозон–Тошкент–Қозон йўналиши бўйлаб парвозларни амалга ошира бошлади.

Россия ва Ўзбекистон ўртасида авиапарвозларни икки борабарга ошириш масаласи апрель ойида кўрилганди. Бу борадаги музокаралар узоқ давом этган.

Марказий Осиё бозори учун мазкур йўналишлар бир томондан манфаатли кўринади, лекин бошқа томондан эркин рақобат пировардида миллий авиакомпанияларни касодга учратиши мумкин.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги