12:48 msk, 17 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Наманганда илк бор уч ўлчамли “зебра”лар пайдо бўлди

01.06.2018 15:29 msk

Фарғона

Намангандаги уч ўлчамли “зебра” йўлакчаси. Uza.uz сайти фотоси
Наманган шаҳри кўчасида Ўзбекистонда биринчи бўлиб пиёдаларнинг ўтиш йўлакчаларини белги-ловчи 3D «зебра»лар пайдо бўлди. Оптик иллюзия шарофати билан оқ бетонлар-дан иборат ўтиш йўлакчалари тасвирини берувчи бундай йўлаклар Оромгоҳ ва Но-дим Намангоний кўчалари чорраҳасида пайдо бўлди, деб хабар беради ЎзА.

Лойиҳа муаллифлари фикрига кўра, қаршисида асфальтдан бўртиб чиққан бетон тўсиқларини кўрган ҳайдовчи далҳол тормозни босиб, машинани секинлатади. Бу пиёдаларнинг тинчгина “зебра” дан ўтиб олишига имкон беради. Оптик алдов эффекти асфальт устига тортилган қора ва кулранг ранглари ҳисобига пайдо бўлади.

Наманган вилояти ИИБ йўл хавфсизлиги назорати бошқармаси бўлим бошлиғи Элмурод Комиловнинг фикрига кўра, бундай бўртма, 3D форматли “зебра”лар пиёдалар ўтиш йўлакларида йўл транспорт ҳодисаларини икки баробарга камайтиради. Бугунги кунда шаҳарнинг иккита чорраҳасига шундай йўлакчалар чизилган. Яқин орада бундай “зебра”лар саккизта кўчада пайдо бўлади. Жами Наманган шаҳрида қиртдан ошиқ оптик иллюзияли йўлакчалар пайдо бўлади.

3D - эффектли пиёдалар йўлакчалари дунёда кенг тарқалган тажриба ҳисобланади. Бундай “зебра”лар Россия, Хитой, Ҳиндистон, Франция шаҳарлари кўчаларида, ҳаттоки Исландиянинг 3 минг аҳолиси бор Исафьордюр балиқчилар шаҳарчасида ҳам учрайди. Марказий Осиёда бундай тажриба Қозоғистон ва Қирғизистонда қўлланилди. 2014 йили Бишкекнинг тўртта чорраҳасида ортик иллюзияга эга пиёдалар йўлакчалари пайдо бўлди. Қозоғистоннинг Павлодар шаҳридаги бу каби инновацияли йўлакчалар учун 200 минг танга ( 2014 йил курси бўйича - $1100) сарф қилинди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги