22:45 msk, 20 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

«Ўзавтосаноат» Chevrolet Captiva автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатади

01.06.2018 14:12 msk

Фарғона

Chevrolet Capti-va. GM Uzbekistan матбуот хизмати фотоси
«Ўзавтосаноат» компания-си 2018 йил сўнггига қадар Chevrolet Captiva кроссоверларини ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақда компания бошқарув раиси Умиджон Салимов 31 май Тошкент-да бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.

«Ҳозирда Captiva ўрнига бошқа моделни ишлаб чиқаришга тайёрганлик кетмоқда. Йил сўнггида мазкур русумдаги машиналар ишлаб чиқариш тўхтатилади», – дея Салимов сўзларини келтиради Kun.Uz.

Ўзбек автомобилсозлиги етакчиси бўлган GM-Uzbekistan компанияси томонидан General Motorsнинг Жанубий Кореядаги бўлими томонидан тайёрланган Captiva русумли автомобиль 2007 йилдан бери ишлаб чиқилади. 2017 йили компания ушбу русумдаги автомобилнинг янгиланган турини тақдим этганди.

Куни-кеча GM Uzbekistan 2018 йил июлидан Matiz машиналарини ишлаб чиқаришни тўхтатиши ҳақида хабар берилганди. Унинг ўрнига Sparkнинг арзонроқ модификацияси ишлаб чиқарилиши мумкин. Шунингдек, «Ўзавтосаноат» босқичма- босқич General Motorsнинг Асакадаги GM Uzbekistan заводи акцияларини сотиб олаётгани ҳақида ҳам хабар берилди. Шундан сўнг заводга бошқа ном берилади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги