08:48 msk, 22 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистоннинг тамаки бўйича монополисти «УЗБАТ» бир йилда триллион сўм зарар кўрди

31.05.2018 15:33 msk

Фарғона

"УЗБАТ" фабрикаси биноси. Компания расмий сайти фотоси
Ўзбекистонда сигарет ишлаб чиқариш бўйича ягона бўлган «УЗБАТ А.О» қўшма корхонаси 2017 йил якунларига кўра 1 триллион сўм ($125 млн) миқдорида зарар кўрган. Бу ҳақда компания сайтида келтирилган ҳисоботда сўз юритилади.

Ўтган ҳисобот даврида компаниянинг соф даромади 1,2 трлн сўмни ($150 млн) ташкил қилган. Бироқ, компаниянинг сарф-ҳаражатлари юқори бўлган. Бу ерда асосий зарар валюта курсидаги тафовутдан келиб чиққан ва у 1,5 трлн сўм ($187,5 млн) миқдорида бўлган.

Ҳужжатда тамаки, тамаки уруғи, ўраш материаллари, араматизатор ва бошқа материаллар АҚШ доллари ва евро ҳисобига четдан сотиб келтирилиши айтилади. Шунинг учун ҳужжатдаги катта харид қилиш пунктида битта бўлим - ўтган йил октябрь ойида “Оринент Финанас” тижорат банкидан валюта сотиб олингани кўрсатилган. Шартнома суммаси 1 трлн сўм ($125 млн) ташкил этган.

«Новости Узбекистана» хабарига кўра, “УЗБАТ” қўшма корхонаси раҳбарияти вазиятни барқарорлаштириш учун аввалги йил даромадларини зарарни қоплашга йўналтирган. Бундан ташқари, корхона 2017 йил учун дивидент тўлашдан бош тортган.

«УЗБАТ»нинг асосий акционери – «Бритиш Американ Тобакко» (BAT) корпорацияси 1994 йилдан бери Ўзбекистон бозорида фаолият юритади. Унинг Ўзбекистон иқтисодига киритган сармояси $300 млн.дан ошган, компания корхоналарида 1000 дан ортиқ одамлар ишлайди. Республикада Самарқанд сигерет ишлаб чиқариш заводи фаолият юритади. У ҳар йили 20 млрд донагача сигарет ишлаб чиқариш қувватига эга. Ургутдаги ферментация заводи тамакини қайта ишлайди. Мутахассисларнинг ҳисобига кўра, Ўзбекистоннинг бир йиллик сигаретга бўлган эҳтиёжи -17 млн дона сигаретни ташкил этади. «УЗБАТ» тамаки маҳсулотлари ички бозор эҳтиёжининг 90 фоизини қондиради, шунингдек, маҳсулот чет давлатларига ҳам сотилади.

Будун дунёда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам тамаки чекишга қарши кураш олиб борилади, лекин кўрилган чоралар кутилган натижаларни бермаяпти. Республика соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев жамоат жойларида сигарет чекишга қарши қўлланиладиган жарималар (энг кам ойликнинг учдан бири - 57 минг сўм ёки $7) самарасиз эканини таъкидлайди. Мулозим келажакда чекиш учун жисмоний шахслар эмас, муассаса эгалари жазоланиши мумкинлиги маълум қилади.

Эслатиб штамиз, шу йилнинг 1 июнидан тамаки ва алкоголь ишлаб чиқарувчи корхоналар сотилган маҳсулотлар ҳисобидан жисмоний тарбия ва спорт жамғармаси ҳисобига маблағ ўтказишга мажбурдирлар.

Чекишга қарши курашнинг яна бир чораси - тамаки маҳсулотлари нархини оширишдир. Яқинда Ўзбекистон молия вазирлиги “бюджет йўлланмаси”ни эълон қилди. Унда сигаретга нисбатан солинадиган акциз солиғи 50 фоизга кўтариш таклифи киритилганди. Бундай чора нархларни янада ошириб юборади. Кейинчалик вазирлик ушбу режасидан воз кечди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги