22:45 msk, 20 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Давлат ташкилотлари раҳбарлари конкурс асосида танлаб олинади

31.05.2018 11:26 msk

Фарғона

Ўзбекистон прези-денти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси биноси. Review.uz сайти фотоси
Ўзбекистонда давлат ва хўжалик ташкилотлари раҳбарлари “Тараққиёт” конкурси якунига кўра тайинланади. Давлат бошқарув академиясига уч йилда бир марта истиқболли бошқарув кадрларини қабул қилиш топширилган. Бу ҳақдаги қарор президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Қорорда конкурс шароитлари ва комиссия таркиби кўрсатиб ўтилган. Конкурсда 30 ёшдан 45 ёшгача бўлган рсепублика фуқаролари иштирок этишлари мумкин. Улар олий маълумотга эга бўлиб, маълум соҳада уч йилдан ортиқ раҳбар бўлиб ишлаган бўлиши керак.

Конкурсда иштирок этиш даврида уларнинг эгаллаб турган лавозими ва маоши сақланиб қолинади. Танлов ғолибларига энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида, финал босқичининг қолган иштирокчиларига эса – энг кам иш ҳақининг 25 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти тўланади. Бунда танлов финал босқичининг қолган иштирокчилари тегишли соҳанинг бошқарув кадрлари захирасига киритилади.

Конкурс ғолиблари йирик мутахассислар, олимлар, жумладан хорижлик олимлар иштирокида уч ойлик курсларни тамомлайдилар. Шундан сўнг ғолиблар давлат ташкилотларидаги раҳбарлик лавозимларига тайинланади.

Мирзиёев икки ой ичида талабгорларни рўйхатдан ўтказиш, иштирокчиларнинг сўровномаларини кўриб чиқиш, тест ва бошқа танлов синовларини ўтказиш, шунингдек, уларнинг натижаларини тақдим этиш имкониятларига эга бўлган танловнинг махсус веб-порталини яратиш вазифасини топширди.

Конкурс бюджет, халқаро молия институтлари грантлари, ҳукумат захира жамғармаси ҳисобига ўтказилади. Танлов ғолибларининг ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида тегишли номинациялар бўйича стажировка ўташи – Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, халқаро молия институтларининг грантлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Инновацион ривожланиш вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги ва Академия танловни ўтказиш тадбирларини молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг грантларини жалб этади.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, ахборот агентликлари ва бошқа ОАВга конкурс билан боғлиқ тадбирларни ёритиш, шу мавзуда теле, радио кўрсатувларни тайёрлаш топширилади.

Юқори тоифали мутахассисларни тайёрлаш орқали давлат органлари фаолиятини ислоҳ қилиш таклифи Инновацион ривожланиш вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси ва “Буюк келажак” ташкилоти томонидан киритилган. Ислоҳотлар даврида президент давлат ташкилотларининг виртуал қабулхоналар очишига буйруқ берди, вазирлик ва ташкилотлардан ойда бир марта ОАВ учун матбуот анжуман ва брифинглар ўтказиш талаб этилди, шунингдек, давлат ташкилотлари фаолиятини назорат қилувчи хизмат ташкил этилди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги