08:48 msk, 22 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

«Уральские Авиалинии» уч ойга Екатеринбургдан Самарқандга тўғридан тўғри рейсларни очади

31.05.2018 10:59 msk

Фарғона

“Уральские авиа-линии” самолёти. Компания матбуот хизмати фотоси
«Уральские авиа-линии» авиакомпанияси 17 июлдан Екатеринбург – Самарқанд – Екатеринбург йўналиши бўйича авиапарвозларни ташкил этади, деб хабар беради компания сайти.

Екатеринбург ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида ташкил этиладиган тўғридан-тўғри парвозлар 23 октябргача давом этади. Таҳминан чипта нархи - 10 минг рубль ($165), парвоз вақти уч соат. Екатеринбургдан рейс ҳар сешанба кунлари, қайтиш чоршанба кунлари амалга оширилади.

Бугунги кунда Екатеринбургдан Самарқандгача йўл тўққиз саотни ташкил этиб, Тошкентда қўниб ўтишга тўғри келади ва авиачипта нархи 15 минг рублдан ($250) иборат.

Бундан аввал, «Уральские авиалинии» томонидан 4 июлдан Ростов-на-Дону – Тошкент – Ростов-на-Дону йўналиши бўйича тўғридан-тўғри парвозлар ташкил этилиши ҳақида хабарлар берилганди.

Яна бир Россиянинг авиакомпанияси Nordwind Airlines 1 июндан Қозон – Тошкент – Қозон йўналиши бўйича авиарейларни ташкил этади..

Шуни таъкидлаш жоизки, шу йилнинг апрель ойида Россия ва Ўзбекистон мамлакатлар ўртасида авиарейсларни икки баробарга кўпайтиришга келишиб олганди. Бу мақсадда Россия томони частота эркинлигини жорий қилди, Ўзбекистон эса шартлашган авиалиниялар парвозларини кўпайтиришни таклиф қилди. Ўзбек томони таклифи айрим рейслар частотоси билан фарқ қиларди. Музокараларда ўртадаги асосий муаммолар ҳал этилди, келишув тафсилотлари маълум эмас.

Шунингдек, S7 Airlines авиалинияси томонидан Москва – Самарқанд – Москва йўналиши бўйича доимий рейслар йўлга қўйилиши ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Самарқанд ва Фарғонадан Қозон авиарейслари сони кўпайтирилаётгани ҳақида хабарлар берилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги