22:46 msk, 20 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда Жанубий Корея университети филиали очилади

30.05.2018 16:19 msk

Фарғона

Ўзбекистон ва Жа-нубий Корея вакиллари AKFA тиббий марказида . Uzdaily.uz сайти фотоси
Жанубий Кореянинг Гачон университети Ўзбекистонда ўз фи-лиалини очади. Бу борадаги шартнома Гил госпитали делегациясининг республи-кага ташрифи чоғи имзоланди, деб хабар беради UzDaily.uz. Филиал AKFA Medline тиббий маркази клиникаси ҳамкорлигида ташкил этилади. Аввали мазкур клиника негизида ўқув- тажриба маркази ҳам барпо этилиши ҳақида хабар пайдо бўлганди.

Шартномага кўра, Гачон университети янги ўқув муасасасини керакли барча дарсликлар ва дастурлар билан таъминлайди, Гил госпиталидан маслаҳатчи йўллайди, профессорлар жалб қилишга кўмак беради. Филиалнинг қачон студентларни қабул қилиши ҳақида маълумот берилмаган.

Шу йилнинг апрель ойи бошида Тошкентда жанубий кореяликларнинг Сожон (Seojeong University) университети филиали очилиши маълум бўлганди. Шунингдек, кузда мазкур мамлакатнинг Пучон университети филиали ҳам ишга тушиши кутилмоқда. Унда матабгача педагогика соҳаси ва психология бўйича мутахассислар тайёрланади.

Ўтган йили Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга сафари олдидан яна бир олийгоҳнинг Тошкентда ўз бўлимини очиши ҳақида хабар берилганди. Гап Йожу Технологик университети ҳақида бормоқда. Унинг филиали янги ўқув йилида электроника, архитектура, қурилиш, дизайн, инженерлик ва маркетинг соҳасида талабаларни ўқитишни бошлайди. Ҳозирча Тошкентда ягона Инха университетининг филиали фаолият юритмоқда. 2014 йилдан унда ахборот- коммуникация технологиялари бўйича мутахассислар тайёрланмоқда.

Шавкат Мирзиёев бир неча бор республикада малакали врачлар етишмаслиги масаласини кўтарганди. Мутахассислар танқислиги боис, январь ойида вилоятлардаги бўй иш ўринларига тиббиёт ўқув юртларининг битирувчилари юборилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги