12:48 msk, 17 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

ЛУКОЙЛ уч ой ичида Ўзбекистонда газ қазиб чиқаришни икки баробарга оширди

30.05.2018 15:07 msk

Фарғона

2018 йилнинг биринчи кварталида Қандим ва Ҳисор лойиҳалари бўйича ЛУКОЙЛ 2,9 млрд кубометр газ қазиб чиқарди ва бу 2017 йилга нисбатан икки баробар кўп кўрсатгичдир. Компаниянинг биринчи квартал бўйича ҳисоботида шу ҳақда сўз боради. Бунга компания газни тайёрлаш бўйича янги қувватларни ишга тушириш эвазига эришилган. Йил сўнггига қадар компания лойиҳада кўрсатилган газ қазиб олиш хажмини эгаллашни режалаштирган.


«Хисор» конидаги “Лукойл” объекти. Компания матбуот хизмати фотоси

2017 йили ЛУКОЙЛ Ўзбекистонда 9,09 млрд кубометр газ қазиб олган. 2018 йил бу кўрсатгичнинг 60% – 14,6 млрд «куб»гача ортиши кутилмоқда.

ЛУКОЙЛ Ўзбекистондаги йирик хорижий инвестор ҳисобланади. Компаниянинг чет элларда қазиб олаётган табиий газ хажмининг тенг ярми Ўзбекистонга тўғри келади. Компания томонидан Ўзбекистон иқтисодига умумий киритган сармоя - $7 млрд ташкил этади.

Қандим лойиҳаси ўзига «Қандим-Хаузак-Шоди» блогини бириктиради. Бу ерларда газ қазиб чиқариш бўйича компания ва «Ўзбекнефтегаз» ўртасидаги шартнома 2004 йили имзоланган. ЛУКОЙЛ 2008 йили Жануби-Ғарбий Ҳисор лойиҳасига қўшилди. Унга еттита газ конлари – Жарқудуқ-Янги, Қумбулоқ, Омонота, Пачкамар ва Одамтош, Жанубий Қизилбайроқ ва Қўшқудук киради. Компания Қандим гуруҳига кирувчи конлардан йилига саккиз миллиард кубометр хажмида газ қазиб олади. Лойиҳанинг умумий қиймати $3,4 млрдни ташкил этади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги