23:12 msk, 20 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда ёмон об-ҳаво шароити туфайли пахта ҳосили хавф остида қолган

30.05.2018 14:31 msk

Фарғона

Ўзбекистонда пах-та терими. Тимур Карпов фотоси, “Фарғона”
Бу йилги оғир об-ҳаво ша-роити пахта ҳосилига зиён етказиши мумкин. Тошкентда президент Шавкат Мирзи-ёев бошчилигида ўтказилган мажлисда мана шулар ҳақида гап борди.

Мажлисда баҳорги салқин ва қуруқ ҳаво пахта чигитини ундириш ишларига салбий таъсир ўтказгани таъкидланди. Шу туфайли бу йил ғўза ривожи ўтган йилга нисбатан анча кечиккан. Вазият пахта етиштиришга алоҳида эътибор беришни талаб қилади. Айниқса, бундай оғир шароитда культиваторлардан юқори даражада самарали фойдаланиш, тупроқни чуқур юмшатиш, майда чопиқ қилиш, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларга қарши курашиш ва назорат ишларига ўта масъулият билан ёндашишни талаб этиши қайд этилди.

Йиғилишда республикада 1 июндан 1 июлгача “Ғўзада кафолатли ҳосил яратиш зарбдор ойлиги” эълон қилиниши бўйича келишиб олинди. Катта меҳнат ва харажат билан етиштирилган ҳосилни тўла сақлаб қолиш мақсадида фермер хўжаликлари раҳбарлари ва ишчилари қишлоқ хўжалиги ходимлари ва мутасаддиларининг сувчи ва механизаторлар, аграр соҳа олим-агрономлари билан биргаликда барча бўғиндаги депутатларнинг ҳам сафарбарлиги ва масъулиятини оширишга алоҳида аҳамият қаратилди.

2017 йили Ўзбекистонда 2,9 млн тонна пахта ҳосили етиштирилиб, биринчи бор 3 млн тоннадан кам ҳосил олинди. Пахта етиштириш хажмини камайтириш Ислом Каримов президентлиги даврида ҳам кузатилганди. Бунинг асосий сабаби – пахта ҳосили рентабеллигининг пастлигидадир. Кам даромадли пахта ўрнига Ўзбекистонда бошқа қишлоқ хўжалик махсулотлари, аввало, сабзавот, мева, дуккакли экинлар етиштирилади.

Ўзбекистон дунёда энг кўп пахта етиштирувчи ўнта давлатлар қаторидан ўрин олган. Пахта етиштириш, халқнинг у билан боғлиқ муаммолари ҳақида “Пахта” рукнидаги материалларда ўқишингиз мумкин.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги