12:48 msk, 17 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон Марказий банки май ойида гуруч нархининг ошгани ва сабзавотлар нархи пасайганини қайд этди

29.05.2018 16:40 msk

Фарғона

Ўзбекистон бозо-рида гуруч растаси. Nuz.uz сайти фотоси
Ўзбекистон Марказий банки маълумотларги кўра, мамлакатда май ойида гуруч нархи кескин ортиб, айрим саб-завотлар нархи камайгани кузатилган. Таҳлилчиларнинг фикрича, дефляция ап-рель ойига қараганда 0,6 фоизни ташкил этган. Озиқ-овқат товарлари нархлари -1,1 фоизга қисқариб, хизматлар нархлари - 1 фоизга ортган, дейилади МБ хабари-да.

Бозорларга янги маҳсулотлар кириб келиши сабаб помидор, бодринг ва картофель нархи - 63,8%, 30,2% ва 27,6% га камайган. Сарёғ нархи - 2,4, товуқ гўшти - 1,3 фоизга арзонлаган.

Лекин ўзбекларнинг миллий таоми бўлмиш ошга кетадиган гуруч нархи - 16,7 фоизга ортиб кетган. Бу ҳолат йилнинг қурғоқчил келгани, экин майдонлари камайгани билан изоҳланади. Бундан ташқари, мол гўшти - 5 фоизга, қўй гўшти - 3,7 фоизга ортган. Бунга ҳайвонлар емининг қимматлашгани сабаб бўлган.

Ноозиқ-овқат товарлар борасида МБ таҳлилчилари чегараолди ҳудудларида ташқи савдо ҳажми ортганини кузатадилар. Бу ҳолат уй-рўзғор техникалари, жумладан телевизорларнинг нархи - 8 фоизга, чангютгич - 4,4 фоизга, совутгич ва электр чойнакларининг нархи - 1,8 фоизга арзонлашувига олиб келган. Шунингдек, совун - 3,5 фоиз, шампунь - 1,8 фоизга арзонлашган.

Хизматлар кўрсатиш соҳасидаги инфляция жамоат транспортлари йўлкирасининг ўртача - 13, 7 фоизга ортгани билан изоҳланади. Республиканинг айрим вилоятларида йўловчиларни ташиш йўлкираси анчагина ортган. Экспертлар буни апрель ойида газ нархи огани билан боғдилар. Май ойида тиббий хизматлар - 2,4 фоизга ортгани қайд этилади.

Ўзбекистон Марказий банки 2018 йил бошидан доимий истеъмол нархлари мониторингини бошлади. Унинг кузатуви Давлат статистика қўмитаси маълумотларидан фарқ қилади. Қўмита ҳозирча май ойига нисбатан нархлар ҳисоботини маълум қилмади. Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда апрель ойида инфляция ўтган ойга нисбатан 0,9 фоизни ташкил этган, хизматлар нархи - 2,7 фоизга, озиқ-овқат - 0,3 фоизга ва бошқа товарлар нархлари - 0,4 фоизга ортган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги