12:48 msk, 17 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ботир Парпиевдан сўнг унинг ўғли ва жиянлари ҳам ишдан олинди

29.05.2018 15:37 msk

Фарғона

Ботир Парпиев. Uznews.uz сайти фотоси
Ўзбекистон Ташки ишлар вазирлиги Консул-лик ҳуқуқий департаментининг бошлиғи Дилшод Партиев эгаллаб турган лавози-мидан озод этилган, деб хабар беради Kun.uz. Дилшод Парпиев — 11 май куни Ўзбекистон солиқ қўмитаси раислиги лавозимидан бўшатилган Ботир Партиевнинг ўғли бўлади.

Ботир Парпиевнинг бошқа қариндошлари ҳам ишдан четлатилган. Унинг укаси, Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Қ.Парпиев ишдан олинган.Шунингдек, манба хабарига кўра, Андижон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи, полковник Шуҳрат Парпиев ҳам ишдан олинган. У Ботир Парпиевнинг жиянидир.

Бундан ташқари, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Анвар Парпиев лавозимидан озод қилинган. У Ботир Парпиевнинг укаси Қодир Парпиевнинг ўғли ҳисобланади.

Манба берган хабарга кўра, «Асака» акциядорлик тижорат банки Андижон вилоят филиалининг бошқарувчиси Зафар Парпиев ҳам ишдан кетган. Унинг ҳам Ботир Парпиевга қариндошлиги айтилади.

Парпиевлар ишдан олинганидан сўнг, Ботир Партиевнинг касалхонага ётқизилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Xabar.uz маълумотига кўра, 71-ёшли собиқ амалдор ҳукумат шифохонасига ётқизилган, унинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Ботир Парпиев мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг солиқ тизимини қаттиқ танқид қилганидан сўнг бир неча ой ўтиб ишдан олинди. У Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари вазифасига ўтказилганди.

Ботир Парпиев Андижонда туғилган. У 1992-1996 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, 1996-1998 йилларда Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, 1998-2002 – Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари, 2002 йилнинг июнь ойидан декабрь ойигача – Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири, 2002-2004 –йиллари Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси бўлиб ишлаган, 2003 йилда божхона хизмати генерал-лейтенанти унвонини олган. 2004 йилдан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган. У мазкур ташкилотни 14 йил бошқарган.

Парпиев собиқ Миллий хавфсизлик хизмати (2018 йил мартидан — Давлат хавфсизлик хизмати) раиси Рустам Иноятовга қуда ҳисобланади. У Иноятовнинг ўғлига қизини турмушга берган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги