08:49 msk, 22 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон журналистика университети ректори лавозимига Халқаро пресс-клуб бошлиғи тайинланди

29.05.2018 12:52 msk

Фарғона

Шерзод Қудратхўжаев. Халқаро пресс-клуб фотоси
Янги ташкил топган Ўзбеки-стон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори этиб халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев тайинланди, деб хабар беради Gazeta.Uz. Бу ҳақда қарорни республика Бош вазири Абдулла Арипов им-золаган. Маълумки, бундан бир йил олдин айнан Арипов бир тепки билан Қудратхўжаевни журналистикадан дарс берадиган ўқитувчи қилиб қўйиш таҳдиди-ни қилганди.

Сиёсатшунослик фанлари номзоди Шерзод Қудратхўжаев 26 май куни 44 ёшга кирди. У 2000 йилдан Ўзбекистон президенти Ислом Каримов аппаратида ишлаган, 2000- 2005 йиллар давлат раҳбари матбуот котиби, 2005-2008 йиллари Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг матбуот котиби вазифаларида ишлаган. У Тошкентдаги Сингапур университетида дарс берган, 2008 йилдан Ўзбекистон Миллий университетида интернет-журналистика кафедрасини бошқарган. Қудратхўжаев 2017 йил апрелидан Халқаро пресс клуб раиси лавозимида фаолият юритган.

Ислоҳотлар даврида Қудратхўжаев 2017 йил 21 август кунги кўрсатувда анча машҳур бўлиб кетди. Ўшанда Бош вазир Абдулла Арипов жонли эфирда пресс-клуб фаолиятини танқид қилади, унинг раисини “меёрни унутганлик” да айблаб, шундай дейди: “Сен, болакай ҳаддингдан ошиб кетяпсан, ўзингни ким деб ўйлаяпсан? Ортингга бир тепсам, аввалги жойингга учиб тушасан, ўқитувчилигингни қиласан”.

«Бош вазир бўлганингиз билан менга бақириб, дўқ қилишга ҳаққингиз йўқ», — деб эътироз билдирганди Қудратхўжаев ўшанда. Кейинчалик у Facebookдаги саҳифасида “иш жараёни доимо теккис, равон кетмаслиги”ни ёзиб, Арипов Халқаро пресс-клуб фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини, “мамлакатдаги сўз эркинлиги поймол бўлаётгани, демократик ўзгаришлар тўхтаб қолиши” ҳақида фикр юритиш мутлоқ нотўғри эканини таъкидлаганди. Қудратхўжаев университетга ректор бўлиши билан бирга аввалги лавозимини ҳам сақлаб қолди.

Журналистика ва оммавий коммуникацилар университети Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қарорига билан ташкил топди. Шу сабаб, Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 2018-2019 ўқув йилида “журналистика” йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлашни бекор қилди. Уларда таҳсил олаётган журналист талабалар ўқишларини тамомлаши мумкин. Янги ташкил топган университет Юнусободдаги дизайн коллежи биносида фаолиятини бошлайди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги