19:05 msk, 16 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Қашқадарёда табиий офатдан беш киши халок бўлди

17.05.2018 15:44 msk

Фарғона

Ўзбекистондаги ер кўчкиси оқибати. Gismeteo.ru сайти фотоси
Қашқадарё видоятининг Чироқчи туманидаги Мирзатўқ аҳоли пунктида сел оқими оқибатида беш нафар ин-сон ҳалок бўлган. Бу ҳақда республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беради.

Ҳозирги пайтда вазирлик куч-воситалари жалб қилинган ҳолда, сел оқимидан талофат кўрган туманларда қутқарув ва тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Китоб туманида қутқарувчилар ички ирригация тизимларини тозалаш ишларини амалга оширдилар.

Ўтган жума куни Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 12 дан 17 майгача республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.

Қашқадарёнинг Китоб туманида 13 дан 14 майга ўтар кечаси кучли ёмғир ёққан. Табиий офат оқибатида 200 дан ортиқ хонадонни сув босган, улардан еттитаси яшаш учун мутлоқ яроқсиз ҳолатига келиб қолган. Бундан ташқари, сел тошқини 12 та кўприкни ювиб кетган, 120 дан ортиқ уй ҳайвонларини оқизиб кетган. Айрим одамлар транспорт воситалари йўқолганини маълум қилган.

Шуни таъкидлаймизки, сел оқими қўшни Тожикистоннинг Сўғд вилоятида ҳам одамларга етарлича зарар келтирган. Жумладан, Панжикент туманида сел уч гектар майдондаги экинни ювиб кетган, Рўзиобнок қишлоғидаги йўлнинг 800 метрини бузиб, 10 хонадонга зиён келтирган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги