17:27 msk, 18 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон ва Тожикистон доимий автобус қатновларини тиклади

16.05.2018 09:21 msk

Фарғона

Тошкент — Хўжанд автобуси. Autotrans.uz сайти фотоси
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги доимий автобус қатновлари расман тикланди. Тошкент - Хўжанд янги йўналиши бўйича автобус 15 май куни вазирлик ва ОАВ ходимларидан иборат ишчи гуруҳ билан йўлга чиқди. “Қалдирғоч” рейс “Тошкент” автовокзалидан маҳал-лий вақт соат 8:30 силжиди.

Доимий автобус қатновлари мана шу автовокзалдан 17 май куни бошланади ва йил давомида фаолият юритади. Ҳар бир томон кунига учтадан рейсни амалга оширади. Ўзбекистон томонидан йўловчиларни ташиш билан «Manzara Tourism» МЧЖ, Тожикистон томонидан эса «Холдинг Азия групп Таджикистан» ташкилоти шуғулланади. Тожик компанияси қатнов учун МАN немис автобуслари, ўзбек томони эса хитойликларнинг Higer автобусларидан фойдаланади, дейилади Ўзбекистон автомобиль транспорт агентлиги («Ўзавтотранс») хабарида.

Йўналиш узунлиги 174 км, йўл вақти — 4 саот 35 дақиқани ташкил этади. Жадвалда Ўзбекистоннинг “Ойбек”, Тожикистоннинг “Фотиҳобод” чегара ва божхона пунктларидан ўтиш учун ярим соат ажратилган. Автобуслар тезлаштирилган назорат кўриган ўтказилади. Нурафшон, Бўка, Бўстон ва Хўжандда техник ва йўловчиларни олиш учун автобуслар тухтайди.

Тошкент — Хўжанд йўналиши бўйича чипта нархи 50 минг сўм, қайтиш 50 тожик сомони ($6 яқин). Ҳар бир ҳудудда тўлов миллий валютада амалга оширилади.

Тожикистон ва Ўзбекистон жами 12 та автобус йўналишларини ишга туширишга келишиб олди. Душанбедан Денов ва Термиз шаҳарларига, Панжикентдан — Самарқанд ва Бухорога, Хўжанддан — Тошкент ва Фарғонага, Шахритуздан — Термизга, Исфара ва Конибодомдан — Қўқон, Андижон, Наманган ва Фарғонага автобуслар қатнайди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 1992 йили автобус қатновлари тўхтатилган. 90 - йиллар ўртасига келиб Қирғизистон ва Қозоғистон билан ҳам қатновлар бекор қилинган. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қўшни республикалар билан алоқалар тиклана бошлангач, шу йилнинг январь ойидан Қозоғистон, март ойидан Қирғизистон билан автобус қатновлари тикланди. Параллель равишда темир йўл ва авиақатновлар изга туширилди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги