14:08 msk, 22 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Собиқ Адлия вазири муддатидан олдин эркинликка чиқарилди

15.05.2018 12:30 msk

Фарғона

Равшан Муҳитдинов. Kun.uz сайти фотоси
Ўзбекистонда собиқ президент мас-лаҳатчиси ва Адлия вазири Равшан Муҳитдинов муддатидан олдин озодликка чиқарилди, деб ёзади Gazeta.uz суд тизимидаги манбасига таянган ҳолда.

55- ёшли Муҳитдиновни эркинликка чиқариш ҳақида Жиноят ишлари бўйича Тошкент суди қарор чиқарган. Собиқ раҳбар суд залидан озодликка чиқарилган.

Равшан Мухитдинов Тошкентда туғилган. 1985 йили Тошкент Давлат юридик интитутини, 1997 йили Ўзбекистон президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. 1995 йили Бош прокуратурага ишга ўтгунга қадар, ўн йил давомида Тошкент шаҳар прокуратурасида турли лавозимларда ишлаган. Кейинчалик президент аппаратига бир неча бор ишга ўтади.2006-2007 йиллари республика Бош прокурори ўринбосари вазифасида ишлайди. 2007 - 2011 йиллари Адлия вазири лавозимида фаолият юритган.

2011 йили Муҳитдинов Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчиси бўлиб ишлаётганда уни амални суиистеъмол қилиш ва порахўрликда айблаб ҳисбга оладилар. У 2012 йили 15 йил қамоқ муддати билан озодликдан маҳрум этилади.

Шавкат Мирзиёев ҳукумат тепасига келгандан сўнг Каримов пайтида ҳукм қилинган ҳуқуқ ҳимоячилари ва фуқаро фаоллари қамоқдан озод этила бошланди. Нафақат собиқ ҳукумат рақиблари турмадан озод этилган. Масалан, 2006 йили ватанга ҳиёнат қилганликда қамалган Мудофаа вазирлигининг ташқи иқтисодий алоқалар бўйича собиқ раҳбари Эркин Мусаев эркинликка чиқди. 2008 йили 12 йилга қамалган Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг собиқ ҳокими пировардида реабилитация қилиш шарти билан оқланди.

Ўзбекистон Олий суди 2017 йили 262 шахс оқланганини маълум қилади. 2012 йилдан 2016 йилга қадар фақат саккизта инсон оқланган. 2018 йили судлар томонидан 114 нафар айбланувчи ва жиноий ишлар билан судланган шахслар оқланган ва реабилитация қилинган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги