09:38 msk, 18 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасининг раҳбари ишдан олинди

11.05.2018 14:36 msk

Фарғона

Ботир Парпиев. «Ўзбекистон 24» телеканали лавҳаси
Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасининг раҳбари Ботир Партиев лавозимидан бўшатилди ва республика қариялар ва ветеранлар Кенгаши раисининг фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари вазифасига ўтказилди. Бу ҳақда  UzNews  солиқ идорасидаги манбасига таянган ҳолда хабар беради.

Ботир Парпиев солиқ қўмитасини 14 йил бошқарди. Бунга қадар икки йил Давлат божхона қўмитасининг раиси вазифасида ишлаган. 1998-2002 йиллари у Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари лавозимида ишлаган. Парпиев андижонлик бўлиб, бу вилоятда узоқ йиллар ички ишлар органида фаолият юритган.

2017 йил президент Шавкат Мирзиёев солиқ хизматини ноўрин текширишлар бўйича танқид қилганидан сўнг, Партиевнинг ишдан кетиши эҳтимоли ҳақида гаплар пайдо бўлди. 2017 йил декабрида Патиевнинг ишдан кетиш бўйича ариза берганлиги ҳақида хабар тарқалади, бироқ солиқ ташкилоти бу хабарни инкор қилади, Парпиевнинг соғ-саломат экани ҳақида маълумот беради. «Фарғона»  унинг 2018 йил март ойида ишдан кетиши эҳтимоли борлиги ҳақида ёзганди.

Кўпчилик Парпиевни қаттиққўл одам сифатида таърифлайди. Мустақил Uzmetronom сайти раҳбари Сергей Ежковнинг сўзларига кўра, Парпиев тадбиркорларни «дастлаб яхшилаб боқиб, кейин кушхонага олиб борадиган» молларга ўхшатгани ҳақида ёзган.

71 ёшни қаршилаган Ботир Парпиев собиқ МХХ раиси Рустам Иноятовга қуда бўлади. Иноятов қизини Партиевнинг ўғлига берган. Парпиевнинг қариндошлари ҳуқуқ-тартибот органлари, дипломатик ва тижорат соҳаларда катта амалларни эгаллайдилар. Масалан, унинг ўғли Дилмурод Андижон вилоятининг Асака тумани ички ишлар бошқармасининг бошлиғи ҳисобланади. У шаҳарнинг “бош тартибчиси” саналган ва ҳозирда унга нисбатан тергов ишлари бошланган.

Парпиевнинг Бобур исмли бошқа ўғли Ўзбекистоннинг Германиядаги дипломатик ваколатхонасида ва МХХ тизимида ишлаган. Кейинчалик у «Ориент Финанс» тижорат банкининг раҳбари бўлиб ишлайди. «Озодлик» радиосининг маълумотларига кўра, бу банк ўғирланган давлат маблағларини ўзлаштириш ишлари билан шуғулланган. Жорий йилнинг март ойи охирида Бобур Парпиев мамлакатни тарк этмоқчи бўлганида, давлат хавфсизлик хизмати ходимлари уни регистрацияга қўйишмагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Кейинчалик ИИВ Бобур Партиев учун мамлакатни тарк этиш тақиқлангани ҳақида маълумот беради. Лекин вазирлик бунинг сабабига изоҳ бермаган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги