14:08 msk, 22 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Бобомурод Абдуллаев ва айбланаётган яна учта шахс озод этилди

07.05.2018 17:38 msk

Фарғона

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Ўзбекситондаги конституциявий тузумга тажовуз қилишда айбланаётган Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевларни озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Маълумки, олдинроқ прокурор Абдуллаевга нисбатан қўлланилаётган Жиноят кодексининг 159 - моддаси 4 - қисми (“Ўзбекистондаги конституциявий тузумни ағдариш учун тил бириктириш) ни шу модданинг 3 - қисми (“Амалдаги давлат тизимини ноқонуний ўзгартиришга оммавий чорлаш”) га алмаштириш ва қолган уч нафар судланувчини озод қилишни сўраганди.


Бобомурод Абдуллаевнинг рафиқаси ва фарзандлари - Алихон ва Фарида 4 май суд биноси олдида. Тимур Карпов сурати, «Фарғона»

Суд Абдуллаевни иш ҳақининг 30 фоизини давлат ҳисобига ўтказиш йўли билан бир ярим йиллик мажбурий меҳнатга тортган ҳолда, суд залидан озод қилиш ҳукмини қабул қилди.

Бу борада батафсил маълумотлар кейинроқ берилади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги