17:06 msk, 18 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда биринчи бор танк биатлони мусобақаси ўтказилди

07.05.2018 17:37 msk

Фарғона

Чирчиқ ўқув май-донидаги танк биатлони. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати фотоси
Ўзбекистонда илк бор танк биатлони бўйича мусобақалар ўтка-зилди, деб хабар беради Gazeta.uz республика Мудофаа вазирлигига таянган ҳолда.

6 май куни «Чирчиқ» умумқўшин дала ўқув майдони базасида мусобақаларда танк экипажлари мураккаб йўлларни босиб ўтиш, нишонни аниқ ўққа олиш борасида беллашдилар. Махсус танк йўлагининг умумий узунлиги 4200 метр бўлиб, майдонда ҳарбий техника ва шахсий таркибнинг парадини ўтказиш учун 600×20 метрли саф майдон ташкил этилган. Мусобақа ўтказиш учун майдон Тошкент вилояти ҳарбий-маъмурий сектори ва Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги ҳамкорлигида барпо этилди.

Майдонда танк биатлони мусобақаларидан ташқари Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган парад ўтказилди. Унда 1100 нафар ҳарбий хизматчи ҳамда Иккинчи жаҳон уруши йилларида фойдаланилган 30 дан ортиқ техникалар, жумладан БПМ, БТР, БМД, шунингдек айни пайтда фойдаланишда бўлган техникалар иштирок этди. Шундан сўнг давлат байроқлари илинган иккита AS-350 вертолёти ҳавога кўтарилди, ишғол усулида ҳарбий хизматчиларнинг вертолётлардан десант бўлиб тушиши кўрсатилди. Ҳарбий оркестр ва ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги элементлари билан кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Кейинги йиллар Россия Мудофаа вазирлиги танк биатлони бўйича мусобақаларни ривожлантириб бормоқда. Вазирликда ушбу мусобақани шахсан Сергей Шойгу ўйлаб топганини таъкиблайдилар. Бироқ, 1960 йиллар бошида бу каби мусобақалар Ғарбий Европадаги НАТО қўшинлари ўртасида ҳам ўтказилган. 2013 йилдан бери танк биатлони бўйича жаҳон чемпионлиги ўтказиб келинади ва ўтказилган барча мусобақаларда россияликлар биринчи ўринни эгаллаган. Унда Марказий Осиё республикаларидан Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбийлари қатнашиб келадилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги