14:07 msk, 22 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Адлия вазирлиги мажбурий меҳнатга қарши кураш ҳар бир ўзбекистонликнинг бурчи эканини айтди

07.05.2018 13:35 msk

Фарғона

Ўзбекистонда пах-та терими. Тимур Карпов сурати, “Фарғона”
Ўзбекистон Адлия вазир-лиги мамлакатнинг ҳар бир фуқаросини мажбурий меҳнатга қарши курашга чақирди ва бу иш ҳар бир инсоннинг фуқаровий бурчи эканига урғу берди.Вазирлик ўзининг Facebookдаги саҳифасида савол ва жавоб тариқасида мажбурий меҳнат тушунча-сига юридик нуқтаи назардан ёндашди.

Адлия вазирлиги мабурий меҳнат бу - ишдан бўшатиш ёки маошни пасайтириш тахдиди билан одамни ишга мажбурлаш эканини эслатиб ўтди. Шу билан бирга. фавқулодда вазиятларда ёки суд қарори билан ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташ мажбурий меҳнатга кирмайди. Қолган ишларнинг барчаси - мажбурий меҳнат ҳисобланади. Адлия вазирлиги ходимларни ободонлаштириш, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, қурилиш ва турли тадбирларга сафарбар қилиш мажбурий меҳнат эканини таъкидлайди.

Вазирлик одамларни мажбурий меҳнатга йўллаш ҳолатлари юз берганда, уларни аҳоли бандлиги ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнатни муҳофаза қилиш инспекторлари ва ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилишни тавсия қилади. Бу борада фуқаролар қонун бўйича якка тартибда ёки жамоавий тарзда арз қилишлари мумкин. Айбдорлар маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади. Биринчи ҳолатда айбдорларага ўнта минимал ойлик миқдорида жарима солинади, иккинчи ҳолатда беш йилгача озодликдан маҳрум этилади.

Вазирлик, шунингдек, раҳбар ходимлар мажбурий меҳнат юзасидан мурожаат қилган ходимларга босим ўтказган тақдирда, улар маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини айтиб ўтади.

«Мажбурий меҳнат бўйича ҳар қайдай ҳолат инсон ҳуқуларини поймол бўлишидир ва унга қарши қураш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Адлия вазирлиги барчани мажбурий меҳнатга қарши курашга чорлайди», - дейилади хабар сўнггида.

Мустақиллик даврида одамларни мажбурий меҳнатга сафарбар қилиш давлат миқёсида олиб борилган, лекин ҳукумат расман буни тан олмай келган. Бюджет ташкилотлари ходимлари доимо пахта теримига, металлом, макулатура йиғишга, ободонлаштириш ишларига мажбур қилинган. Кейинги пайтлар ҳукумат мазкур муаммони тан олди ва уни танқид қтла бошлади, мажбурий меҳнатга ён босган амалдорларга қарши кескин чоралар кўра бошлади. 2018 йил март ойи Самарқандда йўл тозалаш ишларига мажбур қилинган ёш ўқитувчи фожиасидан сўнг мазкур муаммо кескин жамоатчилик норозилиги ва танқидига учради. Апрель ойида бўлиб ўтган ҳукумат мажлисида биринчи бор давлат статистикаси эълон қилинди. Унга кўра, 2017-2018 йиллари ўн минглаб одамлар мажбурий меҳнатга сафарбар қилинган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги