16:49 msk, 20 Май 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Швецияда ўзбекистонлик ва қирғизистонлик фуқаролар ҳибсга олинди

04.05.2018 17:27 msk

Фарғона

Стокгольмдаги Солна район суди. Тhelocal.se сайти фотоси
Стокгольмнинг Солна район суди 3 май куни иккита ўзбекистонлик ва битта қирғизистонлик фуқарони ҳисбга олиш тўғрисида қарор чиқарди, деб хабар беради Thelocal.se. Аввали уларнинг барчаси ўзбекистонлик деган маълумот тарқалганди.

Қўлга олинганларнинг исми-шарифи ошкор қилинмаяпти, фақат уларнинг ёши кўрсатилган — 38-ёшли Қирғизистон фуқароси, 29 ва 45-ёшли Ўзбекистон фуқаролари. Улар Швеция ҳудудида террорчилик ишларини амалга оширишни кўзлаганликда гумонланадилар. Учала шахс қўйилган айбни инкор қилган. Ҳибсга олинган шахсларнинг энг катта ёшдагиси 20008 йили Швецияга келган ва қурилиш соҳасида ишлаган. Gp.se нинг маълум қилишича, 2015 йили у фамилиясини, 2016 йили исмини ўзгартиради. Прокурорнинг сўзларига кўра, терактга ҳозирлик ишлари 2017 йили бошланган.

Иккита қолган гумонланувчи шахслар Швецияда қайддан ўтилмаган резидент ҳисобланади. Қирғизистонлик фуқарога 2017 йилги қўпорувчилик ишларида иштирок этганлик айби қўйилган. Уларнинг энг кичик ёшдагиси июл ойида бу ишга келиб қўшилган.

Ҳисбга олинган шахсларнинг бири олдин Швецияда 2017 йил 7 апрелда теракт содир этган Раҳмат Оқилов билан алоқа қилган. Ўша мудҳиш воқеа оқибатида Стокгольмда беш киши ҳалок бўлган, 15 нафар одам жароҳат олганди. Оқилов дарҳол ўз айбини бўйнига олган ва “Ислом дапвлати” (Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчи ташкилот) тарафдори экани ва бу ишни терррорчилар буйруғи билан амалга оширганини тан олган. Стокгольмда содир этилган теракт бўйича суд жараёни 13 февраль куни бошланган ва у 9 май куни тугаши, ёз ойларида ҳукм чиқиши кутилмоқда.

Хавфсизлик департаменти ҳибсга олинганлар ҳақида изоҳ беришдан бош тортди, лекин бу ишда “халқаро алоқалар” ўрин олгани ва қўлга олишлар “фаол разведка ишлари” натижаси эканини маълум қилди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги