09:44 msk, 18 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонлик уруш фахрийлари ҳар ойда бупул озиқ-овқат билан таъминланади

03.05.2018 12:25 msk

Фарғона

Ўзбекистонда Улуғ Ватан уруши ветеранлари, шунингдек, фашист концлагерларининг балоғатга етмаган асирлари, Ленинград қамалида бўлган одамларга бепул озиқ-овқат ва кийим бош берилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинган.

Тошкент вилояти Тўй -Тепа шаҳри уруш фахрийлари, 2015 йил 9 май. AsiaTerra фотоси
Ҳар ойнинг 15 санасига қадар ҳар бир одамга 3 килограмм ун, 1 килограмм гуруч, ярим кило гречка, ярим кило макарон, 1 килограмм лахм гўшт, 1 килограмм парранда гўшти, 200 грамм сариқ ёғ, 15 дона тухум, 1 килограмм шакар, 1 литр ўсимлик ёғи, 200 грамм чой, 150 грамм кир ювиш кукуни ва 8 дона кўклик берилади.

Кийим бошга келсак, ҳар йили битта эркак кишига костюм, қишги ва ёзги оёқ кийимлари, ички иссиқ кийим, свитер ва пайпоқлар берилади. Бундан ташқари икки йилда бир марта эркакларга куртка ва бош кийими, аёлларга пальто, қишги ва ёзги рўмол берилади.

Бундан аввал Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 5 миллион сўм ($617) ажратиш тўғрисида фармонни имзолаганди. 9 майда Хотира ва қадрлаш куни нишонланадиган Ўзбекистонда уруш иштирокчилари ҳар йили пул маблағи билан тақдирланадилар. 2017 йили ветеранларга 2 млн сўм ($550 га яқин), 2016 йили эса — 800 ($124) сўмдан пул тарқатилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукумати ҳар бир уруш ветеранининг бир киши ҳамроҳлигида жанговар ҳаракатларда қатнашган мамлакатларга бепул бориш, шунингдек, Россиянинг Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги “Ўзбекистон” санаториясида ёки мамлакат ўзида жойлашган сиҳатгоҳларда бепул даволаниш учун имконият яратиб берди.

Эслатиб ўтамиз, 1941-1945 йиллари Улуғ Ватан урушида қатнашган 1,5 миллион ўзбекистонликлардан 400 минг киши ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган. Ўзбекистонлик тарихчи Василий Кастецкий маълумотларига кўра, «мамлакат фронтларида Ўзбекистоннинг 22 фоиз аҳолиси жангларда иштирок этган. Бу республикадаги ишга яроқли аҳолининг 40 фоизидан кўпроқ одами демакдир.. Матонат ва жасорат кўрсатганлик учун 170 минг ўзбекистонликлар орден ва медаллар билан тақдирланганлар, 338 одам эса энг юксак унвон - Совет Иттифоқи Қаҳрамони орденига сазовор бўлган, 53 нафар уруш қатнашчиси “Шуҳрат” ордени билан мукофотланган. 2017 йили Ўзбекистонда 1615 нафар уруш қатнашчиси ва 45 меҳнат фронти қатнашчилари борлиги қайд этилган. Бундан ташқари уруш даврида Ўзбекистонга фронтолди ҳудудларидан бир миллионга яқин оила эвакуация қилинган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги