09:45 msk, 18 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Туркия Ўзбекистонда олтин қазиш ишларини молиялаштиради ва республикага $300 млн кредит ажратади

03.05.2018 12:19 msk

Фарғона

Ўзбекистон давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Туркия Энергия ва табиий ресурслар вазирлиги минерал ресурсларни ўрганиш ва тадқиқ қилиш Бош бошқармаси «Хуроб» ва «Айдим-Жетимтоу» олтин майдонлари ҳамда Саритоу конининг геологик жиҳатдан ўрганишни келишиб олди.Бу борадаги битимни Ўзбекистон ва Туркия президентлари Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдўғаннинг музокаралари доирасида имзоланган, деб хабар беради  Gazeta.uz.

Геологик тадқиқот ишлари жорий йилданоқ бошланиши кутилмоқда. «Хўроб» (Жиззах вилояти) ва Айдим-Жетимтау (Навоий вилояти) олтин конларининг захиралари ҳали ўрганилмаган. Саритоу конидаги вольфрам захираси миқдори 740 минг тоннага, молибден — 24 минг тоннага, олтин эса 75,2 тоннага баҳоланган. Бу ердаги ишлар уч йил олиб борилади ва бу пайтда Туркия лойиҳага $5 млн молия киритади.


Режеп Таййип Эрдоған ва Шавкат Мирзиёев. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотоси

Туркия президентининг Ўзбекистонга ташрифи доираси бизнес-форум ўтказилди ва бир нечта банклараро заём битимлари имзоланди. Туркиянинг «Эксимбанк»и «Асака» банкига $24 млн, «Ўзсаноатқурилишбанк»га $26 млн ва Ўзбекистон Миллий банкига $250 млн миқдорида кредит ажратади. Кредит ташкилотлари мазкур маблағларни турк пудратчилари иштирокида инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга сарфлайдилар.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ишчи мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир битим имзоланди. Ҳужжатга бунга алоқадор икки томон вазирликлари имзо қўйди. Аввали Ўзбекистон Ташқи миграция агентлиги ва Туркиянинг Тayga group компанияси Туркияга ташкиллаштирилган ҳолда мигрантларни юборишга келишиб олгани тўғрисида хабар берилганди. Туркия меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги маълумотига кўра, 2017 йили 2465 нафар ўзбекистонликка иш визаси берилган.

Режеп Таййип Эрдоғаннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи 30 апрель 1 май кунлари бўлиб ўтди. Тошкентда икки давлат раҳбари иқтисодий, савдо, транспорт-логистика, саноат, энергетика, илм-фан, маориф, туризм соҳалари бўйича 25 ҳужжатни имзоладилар. Пойтахтнинг «Ўзэкспомаркази»да икки давлат ишбилармонлари $3 млрд миқдорида келишувларни имзоладилар..

Ташрифнинг иккинчи куни Эрдоған ва Мирзиёев Бухорога ташриф буюрди. Улар Нақшбандий мавзолейини зиёрат қилдилар, Арк, Пойи Колон мажмуаларини томоша қилдилар, миллий ҳунармандчилик кўргазмасини бориб кўрдилар. Шундан сўнг Туркия президенти самолёти Бухородан Жанубий Кореяга учиб кетди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги