06:11 msk, 17 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товарайирбошлаш 50 фоизга кўпайди

24.04.2018 14:02 msk

Фарғона

Кўргазмадаги Ўзбекистон товарлари. Uznews.uz сайти фотоси
Январь-февраль ойларида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товарайирбошлаш ўтган йилга нисбатан 50 фоизга ошган ва $600 млн ташкил этади. Бу ҳақда 23 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Expo-Russia Uzbekistan 2018 кўргазмасига бағишланган матбуот анжуманида Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили ўринбосари Леонид Покровский маълум қилди, деб хабар беради Sputnik.

Шунингдек, у бу савдо кўрсатгичида Росиянинг экспорти 59,7%, РФга импорт эса – 28,1% ташкил этганини айтди. Россия томони маълумотларига кўра, 2017 йили Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товарайирбошлаш $3,6 млрд ташкил этган.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига қараганда, ўтган йили икки мамлакат $4,8 млрд миқдорида савдо қилган. Ўзбекистон Россияга $2,1 млрд миқдорида товар ва хизматларни тақдим этган ва Россиядан $2,7 млрд хажмида товарларни импорт қилган.

Россиялик мутахассислар МДҲ давлатлари ичида Ўзбекистон Россия билан савдо қилишда тўртинчи ўринни, дунё мамлакатлари чида эса 35 ўринни эгаллашини таъкидлайдилар. Тошкент учун Москва собиқ совет маконидаги асосий ҳамкор ҳисобланади ва экспорт-импорт операциялари бўйича Россия Хитойдан кейинги ўринни эгаллайди.

Бугунги кунда Россиянинг Ўзбекистонга киритган сармояси $8,5 млрд ташкил этади. Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Ислом Жасимовнинг сўзларига кўра, Россияда ўзбекистонликлар иштирокида 589 фирма очилган, Ўзбекистонда эса Россия капитали билан 961 корхона иш юритмоқда. Унинг таъкидлашича, йил сўнггига келиб бундай компанияларнинг сони мингтадан ортиб кетади.

Бироқ, Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда фаолият юритаётган россиялик компанияларнинг сони 1003 ташкил этади. Улардан 860 таси қўшма корхоналар ва 143 компания юз фоизли Россия капиталида фаолият юритади.

Россия эскпорт маркази мутахассисларининг таҳлилига кўра, истиқболда Ўзбекистон Россиянинг эскпорт қиладиган давлатлари ичида биринчи ўринни эгаллаши мумкин.

Expo-Russia Uzbekistan 2018 кўргазмаси Тошкентда 25 дан 27 апрелгача ўтказилади. Унда РФ дан 150 ортиқ компаниялар иштирок этади. Экспозиция якунига кўра, икки мамлакат ишбилармонлари музокаралар ўтказиб, ўзаро фойдали шартномаларни имзолайдилар.

«Фарғона» халқаро ахборот агентлиги