16:46 msk, 20 Май 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонлик хоккейчилар Дубайдаги халқаро турнирда ғолиб бўлдилар

24.04.2018 12:54 msk

Фарғона

“Бинокор” хоккейчиси БАА турнири кубоги билан. Nationalteamsoficehockey.com сайти фотоси
Тошкентнинг «Бинокор» хоккей клуби Dubai Cup-2018 халқаро турнирининг ғолиби бўлди. Финал ўйинида тошкентликлар Россиянинг «Moscow Pinguins» жамоасини 3:1 ҳисобида ютди, деб хабар беради Olamsport.

Тошкентликлар гуруҳ босқичида Швециянинг "Swedish Vikings" жамоасини 7:2, Россиянинг "Moscow Penguings" жамоасини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Финляндиянинг "Lions" жамоаси билан эса 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Ярим финалда ўзбек хоккейчилари Россиянинг яна бир клуби «VIVAster»ни 5:0 ҳисобида доғда қолдирдилар.

Dubai Cup-2018 турнири AMHEL Кўнгиллилар хоккей евролигаси доирасида ўтказилади. Мусобақанинг кейинги босқичи - Leningrad Cup-2018 Санкт-Петербургда 26 дан 29 апрелгача бўлиб ўтади.

2017 йил декабрида «Бинокор» БАА президенти Кубоги халқаро турнирда ғолибликни қўлга киритганди.

Совет даврида Тошкентнинг мазкур хоккей клуби 1973 дан 1988 йилгача иттифоқ Чемпионлигининг биринчи ва иккинчи лигасида ўйинлар олиб борган. 2013 йилдан бери клуб Ўзбекистон Хоккей лигасини тузишда фаол иштирок этмоқда. Ўтган йили кузда «Бинокор»нинг Континент хоккейную лигасининг (КХЛ) 2018/2019 мавсумига киритилиши ҳақида хабарлар тарқаганди.

Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонда расман Хоккей федерацияси очилди. Федерациянинг бош мақсади - Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида муз устидаги хоккейнинг ривожлантириш учун шароитлар яратишдан иборат. Шу мақсадда Ўзбекистонда хоккей майдончалари мавжуд спорт мажмуалари бунёд этилади. 2018 йили учта мана шундай мажмуа Самарқанд, Андижон ва Қаршида қурилади. 2019 йил сўнггига қадар Тошкент вилоятида ёзги спорт ўйинларини ўтказиш учун машғулотлар базаси ишга туширилади. Хоккей федерацияси истиқболда Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) таркибига киришни мақсад қилади. 2020 йилда федерация раҳбарияти Ўзбекистонда 7 дан 16 ёшгача бўлган беш хил ёшдаги клублар жамоалари, 2022 йилдан бошлаб эса ёшлар жамоалари ўртасида чемпионлик мусобақаларини ўтказишни режалаштирган.

«Фарғона» халқаро ахборот агентлиги