06:11 msk, 17 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Суд мажлисида Бобомурод Абдуллаев Ҳаётхон Насриддиновни МХХ билан ҳамкорлик қилганликда айблади

10.04.2018 17:03 msk

Фарғона

Бобомурод Абдуллаев ва Ҳаётхон Насриддинов. Уларнинг Facebookдаги шахсий саҳифаларидаги сурати
Тошкент шаҳар судида Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевлар ишига доир суд мажлиси давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, ўтганги мажлисда суд Абдуллаевнинг адвокати Сергей Майоровга суддан ташқари ҳолатда айбланувчи иштирокида электрон ва мигнит хотираларидаги ашъёвий далиллар билан танишишига рухсат берганди.

Адвокат томонидан аниқланган хато ва камчиликлар

Тақдим этилган далиллар билан танишиб чиққан Сергей Майоров суд мажлиси бошида бир неча пункт юзасидан сўровнома берди.

Адвокат таъкидлашича, Бобомурод Абдллаевнинг МХХ тезкор ходими Тимур Якубовга берган ёзма тушунтириш хатида сана 2017 йил 25 сентябрь қилиб кўрсатилган. Бу сана 2017 йил 25 сентябрь куни Чарос Абдуллаеванинг Бобомурод Абдуллаевга қарши берган аризасига, мантиққа, иш материалларига мутлоқ зид келади. Бундан ташқари, Чарос Абдуллаеванинг аризаси суд ишида иккита кириш рақамлари билан белгиланган (рақам ариза қабул қилинганида берилади).

Адвокат аниқлашича, жиноий иш материалларига кўра, Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан ёзилган мақолалар 2003 йилдан бери чоп этилиб келган, лекин бу ҳолат тегишли равишда қайд қилинмаган. Эксперт ҳулосалари хатоликлар билан чиқарилган. Иш материалларида Бобомурод Абдуллаевнинг шахсан тинтув қилиниши протоколи мавжуд эмас, унинг 29.09.17 санаси билан ҳибсга олиш баённомасида ундан тортиб олинган ашъёвий далиллар ҳақида бирорта маълумот келтирилмаган. Бироқ, бошқа ҳужжатларда Бобомурод ҳибсга олинганида магнит хотираси тортиб олингани ҳақида маълумотлар берилган. Шунга қарамасдан, тортиб олинган нарсалар рўйхати ва уларни муҳрлаб қўйиш баённомаси йўқ. Бундан ташқари, Абдуллаев хонадонидан олинган предметлар баённомаси бор ва унда хонадондан топилмаган нарсалар кўрсатилган.

Шунингдек, адвокатга кўра, Абдуллаевнинг 26 сентябрда берган тушунтириш хатида “Жатва” (“Ўрим”) лойиҳаси ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Бироқ, 29 сентябрдаги терговчининг Абдуллаевни ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорида ва 30 сентябрда ўтказилган сўроқ баённомасида “Жатва” лойиҳаси кўрсатилмаган. Терговчининг айнан қайси манбадан “Жатва” лойиҳаси ҳақида маълумот олгани иш материалларида кўрсатилмаган.

Тергов Абдуллаевнинг айбини исботловчи маълумотлар файлларини яратиш санаси 2017 йил 16 октябрь деб кўрсатилган. Бироқ, Абдуллаев сентябрда қўлга олинган.

Шунингдек, процедурада гўёки Бобомурод Абдуллаевга тегишли бўлган рус ва ўзбек тилидаги матнлар наъмунаси қандай қилиб олингани ҳақида маълумотлар йўқ. Тергов экспертиза учун қандайдир тексларни тақдим этади, лекин адвокат сўзларига кўра, Бобомурод Абдуллаев муаллифлик қилган матн наъмуналарини олиш процедураларига риоя қилинишига шубҳа йўқ бўлган тақдирдагина экспертлар ҳулосасини исбот сифатида қабул қилиш мумкин. Наъмуналар олиш процедурасига амал қилинмаганлик асосида берилган экспертлар ҳулосасини яроқсиз ҳисобланади ва қайта экспертиза ўтказилишини талаб қилади.

Суд ҳайъати Сергей Майоровнинг МХХ тезкор ходими Тимур Якубов, МХХ терговчилари Нодир Муҳитдинов, Александр Веселов, Нодир Тўрақулов, М.Эргашева, шунингдек, харбий қисм мутахасисларини судга гувоҳлик бериш учун чақирилиши ҳақидаги аризасини қондирди. Суд Чарос Абдуллаеванинг аризаси қайддан ўтказган МХХнинг фуқароларни қабул қилиш ва аризаларини қайддан ўтказиш хатлар бўлимининг 2017 йил сентябрь ойи журнали ва унинг қабул қилинганлик видеотасвирини талаб қилиш мурожаатини ҳам қондирди.

Адвокат 4 октябрда Бобомуроддан олинган предметлар баённомасини тузган терговчи Мухиддинов ва баённомага гувоҳлик қилганларни судда гувоҳ сифатида сўроқ қилинишини талаб қилди ва суд бунга рози бўлди.

Суд адвокатнинг Бобомурод Абдуллаевнинг хонадонидан олинган қаттиқ дискни, шунингдек, компьютер, Бобомурод ҳибсга олинганда унинг ёнидан топилган флешкартани ДХХдан талаб қилиш тўғрисидаги сўровини қондирди. Шунингдек, суд Давлат хавфсизлик хизматидан 2017 йил сентябрда Абдуллаев ихтиёрий ёки мажбурий равишда МХХ га келтирилгани, уни ҳибсга олинишида кимлар иштирок этгани ва ундан қандай предметлар тортиб олингани ҳақидаги маълумотларни талаб қилинишига розилик берди.

Суд жиноий иш бўйича экспертиза ҳулосаларини асоссиз далил сифатида тан олинишини рад қилди.

“Жатва” лойиҳаси матни ва Усмон Ҳақназов, Бобомурод Абдуллаев ва Муҳаммад Солиҳ номидан ёзилган маъқолаларни қайтадан сиёсий-лингвистик экспертизасидан ўтказиш борасидаги талабни суд ҳали барвақт деб топди.

Бобомурод Абдуллаев ҳанузгача барча жиноий ишлар билан танишиб чиқмаганини айтди. Судя унга бунинг учун эртага вақти бўлишини айтди ва бу ҳақда топшириқ берди.

Процессуал хатоликларга йўл қўйилган экспертиза

Мажлиснинг кейинги қисмида Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан ёзилган мақолаларни сиёсий-лингвистик экспертизадан ўтказган мутахасислар фикри эшитилди.

Биринчи бўлиб сиёсатшунослик фани доктори, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети профессори Н.Тўлаганованинг сўзга чиқди. У тақдим этилган рус тилидаги мантларни ўрганиб чиққан ва “Жатва” лойиҳасида ҳукуматни ноқонуний усуллар билан ағдариш ғояси бор, деган ҳулоса беради.

Қайси маъқола, гап ёки сўз бирикмадарида ҳукуматни ағдаришга доир чақириқлар борлиги ҳақидаги саволга, у ўрганилган мақолаларда “қачонгача чидаш мумкин, қўлга қурол олиш вақти келди...” деган жамлалар борлигини айтди. Мутахассис бу каби чақириққа бой маъқола сифатида “Сурия сабоқлари” мақоласини мисол келтирди.

Тўлагановага ўрганиш учун 300 га яқин мақолалар тақдим этилган, бироқ, уларнинг орасида тўртта мақоладагина ҳукуматни ағдаришга чақириқлар бўлган. Қолган матнларда ҳукумат ва президент атрофидагилар танқид қилинган.

Адвокатлар расмий вазифада атиги 9 та мақола текширув учун берилгани, лекин амалда 300 дона мақолалар берилганига эътибор қаратдилар. Адвокатларнинг мутахассисдан нега мақолаларнинг сон жиҳатидан фарқ қиладиган расмий ҳулосасига қўл қўйгани ҳақидаги саволига, мутахассис бунга эътибор бермагани билан жавоб қайтарган.

Унга расман тақдим этилган тўққиста мақолада ҳукуматни ағдаришга доир чақириқлар борлигини эксперт тасдиқламади.

Сергей Майоров саволларига жавоб бераётган Тўлаганова бирдан март ойи бошида уни МХХ га таклиф қилишиб, ундан айнан қайси мақолаларда шунга ўхшаш чақириқлар борлигини аниқлаганини сўрашганини айтди. Бу ҳолат процессуал норманинг бузилиши саналади ва бунга Сергей Майоров дарҳол аҳамият берди, оғзаки равишда мазкур факт бўйича МХХдан тушунтириш сўрашни талаб қилди.

Суд мажлисига таклиф қилинган иккинчи эксперт М.Баҳодиров - тарихчи, сиёсатшунослик фанлари номзоди, жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси Университети фақультетларидан бирининг декани. У Усмон Ҳақназаров номи билан нашр этилган ўзбекча мақолалар устидан сиёсий-лингвистик ҳулоса беришга жалб қилинган.

У экспертиза учун 70 га яқин ўзбек тилидаги мақолалар тақдим этилгани ва уларнинг аксариятида амалдор шахслар танқид қилинганини айтди. Судянинг қайси мақолаларда ҳукуматни ағдаришга доир чақириқлар борлиги тўғрисидаги саволига у бир неча мақолаларни мисол келтирди. Барча мақолалар 2013-2014 йиллари чоп этилган.

Судда шу нарса маълум бўлдики, бу ерда ҳам расман 5 та мақола ҳақида гап кетади, лекин экспертга 70 та мақола ўрганиш учун берилган. Расман берилган бешта мақолада ҳукуматни ағдаришга доир чақириқлар топилмаган.

Абдуллаев ва Насриддиновлар ўртасидаги тортишув

Суд мажлисининг якуний қисмида Бобомурод Абдуллаев сўз сўраб, жиноий ишга бириктирилган Ҳаётхон Насриддиновнинг 2017 йил 17 октябрда ёзган тушунтириш хатини ўқиб берди. Тушунтириш хати МХХ раиси Рустам Иноятов номига ёзилган. Хатда Ҳаётхон ижобий шахс экани ва у ҳамкорлик қилишга тайёр эканини исботлаб беришга розлиги ҳақида сўз юритилади. Ҳамкорлик қилиш сифатида Муҳаммад Солиҳ билан боғланиш, яна унинг ишончини оқлаган ҳолда Солиҳнинг Ўзбекистондаги ишончли одамлари ҳақида ундан маълумотлар ундириш таклиф қилинади.

Бобомурод Ҳаётхондан қачон ушбу хатни ёзгани ва қайси усул билан МХХга берганини сўради.

Ҳаётхон Насриддинов бу саволга жавоб бермаслигини айтиб, мазкур хатнинг ишга ҳеч қандай аълоқаси йўқлигини айтиб раддия билдирди. У суддан бу каби фактларни омма олдида ошкор қилишни тақиқлашни сўради. Бироқ, судя ушбу ариза жиноий ишга бириктилгани боис мажлисда иштирок этаётганлар учун ошкор қилиниши мумкинлигини маълум қилди. Судянинг Ҳаётхонга берган танбеҳидан сўнг, у Бобомуродга ростдан ҳам аризани 2017 йил 17 октябрда ёзгани ва уни МХХнинг курьер бўлимига топширганини айтди.

Кейин Абдуллаев ва Насриддинов ўртасида тортишувлар бошланди ва судя Ҳаётхонга эътироз билдирди.

«Фарғона» халқаро ахборот агентлиги