23:40 msk, 13 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда бир йилда икки тоннага яқин гиёҳванд моддалар қўлга туширилди

06.04.2018 12:53 msk

Фарғона

Ўзбекистонда қўлга олинган гиёҳванд моддалар партияси. Gazeta.uz сайти фотоси
2017 йили Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 1,99 тонна наркотик моддалар қўлга туширилган. Бу 2016 йилги кўрсатгичга кўра 56% камдир, деб ҳабар беради UzDaily.Uz Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги гиёҳванд моддаларни назорат қилиш Миллий ахборот-таҳлилий марказига таянган ҳолда.

Жумладан, ўтган йили мамлакатда 12,43 кг героин (2016 йили 107,75 кг бўлган), 797,9 кг афюн (1, 446 тонна), 916,6 кг марихуана (883,2 кг), 78,5 кг наша (241,1 кг), 188,2 кг кўкнори (862,8 кг), 361,7 грамм янги психофаол моддалар ва бошқа сунъий наркотик моддалари қўлга олинган.

2017 йил якунларига кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ноқонуний наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ 5429 ҳолати аниқланганлар. Бу кўрсатгич 2016 йил 6649 ташкил этганди.

Аниқланган 2233 та наркотикларни сотиш билан боғлиқ жиноятларнинг 553 таси контрабанда, 1142 таси таркибида наркотик моддаси бор ўсимларни ўстириш, 95 таси гиёҳванд моддалар сотиш жойларини ташкил этиш ва 1456 бошқа наркотик билан боғлиқ жиноятларидан иборат.

Кейинги пайтлар Афғонистонда гиёҳванд моддаларни етиштириш анча жадаллашган. БМТ ҳисобига кўра, 328 минг гектарга кўкнори экилган. 2016 йилга кўра экин майдонлари 127 минг гектарга кенгайтирилган. Ҳозирги экилган гиёҳванд ўсимликларидан 9 минг тонна героин тайёрлаш мумкин. Бу кўрсатгич 2016 йилга нисбатан (4,8 минг тонна) деярли икки борабор кўп демакдир.

«Фарғона» халқаро ахборот агентлиги