02:10 msk, 16 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

2017 йили Ўзбекистонга ётти миллионга яқин чет элликлар ташриф буюрган

06.04.2018 11:54 msk

Фарғона

Ўзбек чегарасидаги паспорт назорати. Flickr сайтидан Partensky фотоси
2017 йилда 22 миллиондан ортиқ фуқаро чегара назорати пунктларидан ўтган, уларнинг 7 миллионга яқини чет эл фуқароларидир, деб хабар беради ЎзА Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари қўмондонлигига таянган ҳолда. Бунда сайёҳлар сони неча фоизни ташкил этгани ҳақида айтилмаган. Аввалги таҳминларга кўра, уларнинг сони икки ярим миллиондан ортиши керак эди.

Чегара қўшинлари 2018 йилининг биринчи кварталида Ўзбекистон чегарасининг кириш ва чиқиш назорат пунктларидан маҳаллий фуқаролар ва чет элликларнинг ўтиши 2017 йилга нисбатан кўпайганини таъкидлайди.Чегарачилар ўтган йили 4940 марта чегарани ноқонуний кесб ўтиш, 32 миллиард сўм (ҳозирги курс бўйича $4 млн) ноқонуний молларни олиб кириш ва олиб чиқиш ҳолатини аниқлаганлар, 48,971 килограмм гиёҳвандлик моддаси, 285 дона қурол, шунингдек, $1,9 млн миқдордаги ноқонуний валютани қўлга киритганлар.

Бугунги кунда республикада 69 та кириш ва чиқиш чегара назорати пункти мавжуд бўлиб, уларнинг 49 таси халқаро, 14 таси икки томонлама, 6 таси соддалаштирилган назорат тартибига эга чегара назорати пунктларидир. Чегара назорати пунктларининг 38 таси автомобиль йўлларида, 18 таси темир йўллар, 12 таси аэропортлар ва биттаси дарё портида жойлашган. Тошкент аэропорти кунига 155 та авиарейсларни қабул қилади.

Аввали, президент Шавкат Мирзиёев чет элликларнинг мамлакатга ташрифини енгиллаштириш, сайёҳликни йил давомидаги дамомад манбаига айлантириш бўйича вазифалар топширганди. Оқибатда 39 давлат фуқароларига виза олиш енгиллаштирилди, 2017 йил декабрь ойидан 30 кундан иборат ягона сайёҳлик визаси ва транзит йўловчилар учун қисқа муддатли визалар жорий этилди. Сайёҳлик компанияларига қатор имтиёзлар берилди. Келгусида сайёҳлик шаҳарларида Tax Free магазинлари очилади, автомобиль ижараси ва Wi-Fi зоналари ташкил этилади. Аэропортларда Duty Free магазинлари очилиб, махсус халқаро телеканалда Ўзбекистон куну-тун хорижга реклама қилинади.

«Фарғона» халқаро ахборот агентлиги