02:09 msk, 16 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ҳосилни қўшиб ёзганлик учун ишдан бўшатилган вилоят ҳокимлари туман ҳокимлари этиб тайинланди

06.04.2018 10:31 msk

Фарғона

Тошкент ва Жиззах вилоятларининг собиқ ҳокимлари Шукрулло Бобоев ва Улуғбек Узоқов туман ҳокимлари этиб тайинланди. Вилоят ҳокимлиги сайтига кўра, Бобоевга Рахтакор тумани, Узоқовга Дўстлик туманини бошқариш топширилган.


Шукрулло Бобоев (Kun.uz сайти фотоси) ва Улуғбек Узоқов (“Ўзбекистон 24” телеканали кадри)

2017 йили иккиси ишдан четлатилганди. Бош вазир Абдулла Арипов ўтказган видеоселектор мажлисида мазкур вилоятларда терилган пахта миқдори қўшиб ёзилгани айтилган. Тошкент вилоятида қўшиб ёзиш 10,43%, Жиззахда – 6,61% ташкил этган.

Шу билан бирга Хоразм, Навоий, Бухоро, Андижон вилоятлари ва Қорақалпоғистонда ҳам ҳосилни қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланган. Қўшиб ёзиш бўйича Хоразм ва Тошкент вилоятлари етакчилик қилган бўлса, бу борада Самарқанд, Қашқадарё, Сирдарё, Наманган ва Фарғона вилоятлари “инсонли” роқ бўлган. Ўшанда Хоразм ва Қорақалпоғистон раҳбарларига қаттиқ огоҳлантириш берилганди.

5 апрель куни Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев Бахмал, Зарбдор, Зафаробод туманлари ҳокимларини ўзгартирган ва Арнасой, Мирзачўл туманларига янги раҳбарлар тайинлаган.

«Фарғона» халқаро ахборот агентлиги