06:11 msk, 17 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳиёбонларда ўпишиб турган ёшлар томонини олди

05.04.2018 12:38 msk

Фарғона

Ўзбекистон Алдия вазирлиги Mening Yurtim (MY5) телеканалининг ёшларни жамоат жойларидаги ҳулқ-атворига бағишланган «Яширин камера» кўрсатувини танқид остига олди. Ташкилот журналистлардан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилишга чақириб, дастур муаллифларини “ўз касбининг етарлича устаси эмас” лигига ишора қилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасининг вақтинча бошлиғи Шаҳноза Яқубджанованинг телеканал таҳририятига юборган хатида сўз боради. Мактубнинг скриншоти Troll.uz телеграм-каналида берилган.


Ўзбекистон Адлия вазирлигининг MY5 телеканалига юборган хати. Troll.uz телеграм-канали иллюстрацияси

Яқубджанова Ўзбекистон Конституциясида ҳар кимнинг эркинлик ва шахсий дахлсизлиги, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатгани, “Ахборот эркинликлари принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 13- моддасига мувофиқ, жимсоний шахс розилигисиз унинг шахсий ҳаётига таалуқли ахборотдан фойдаланишга йўл қўйилмаслигини эслатиб ўтади. Шунингдек, “Журналистик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра, ахборот манбаи розилигисиз аудио, видео ёзиш воситаларидан фойдаланиш таъқиқланишини эслатади. “Ўсиб келаётган авлод келажаги учун уларни бой тарихий-маданий қадриятлар руҳида тарбиялаш муҳим, – деб ёзади Якубджанова. – Лекин бунга инсон ҳуқулари бузилиши ҳисобига эрилишига йўл қўйиб бўлмайди”.

Бундай мактуб йўлланишига 1 апрель куни интернетга юкланган видео ва унга нисбатан ёзилган минглаб изоҳлар сабаб бўлди. Унда ҳиёбонда қучоқлашиб, ўпишиб турган ёшлар кўрсатилган.

Адлия вазирлиги мазкур видео “қаҳрамони”га айланган ёшларнинг амалдаги қонунчиликни бузмаётганига урғу берган ҳолда, ОАВ вакилларини етарлича касб маҳоратига эга эмаслигина ишора қилади. Вазирлик журналистларга келгусида материаллар тайёрлашда мазкур эътирозларни инобатга олишни маслаҳат беради.

Ўзбекистондаги журналистлар ёшларнинг жамоат жойларида бу каби “уятли” ҳулқ- атворини авваллари ҳам ёритишган. Ўтган йили апрел ойида “Ўзбекистон” каналининг «Мулоқот вақти» кўрсатувида ҳиёбонларда опоқ-чопоқ бўлиб юрган ёшларни тартибга чақирмаган орган ходимлари танқид қилинган. Ўша пайт Тошкент шаҳар ИИББ раҳбари бўлган Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон қонунчилиги бу каби аҳлоқни тақиқламаслигини айтиб ўтганди. «Бизлар дунёвий давлат ва демократик жамият қуряпмиз, ахир», – деганди у.

«Фарғона» халқаро ахборот агентлиги