02:11 msk, 16 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергиясини экспорт қила бошлади

03.04.2018 11:06 msk

Фарғона

Регар подстанцияси. Avesta.tj сайти фотоси
Тожикистон Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб бера бошлади. 2 апрель куни Турсунзодадаги Регар подстанциясини Ўзбекистоннинг Гулча подстанцияси билан боғловчи электр ўтказиш линияси ишга туширилган. Бу ҳақда 3 апрель куни Asia-Plus тожик ахборот агентлиги ҳукуматдаги манбасига таяниб хабар беради.

Дастлабки экспорт салоҳияти кунига 472 минг киловаат соатни ташкил этади. «Барки Точик» тожик давлат энергохолдинги маълумотига таяниб Avesta агентлигининг хабар беришича, кейинчалик экспорт ҳажми кўпайтирилади.

Экспортнинг умумий ҳажми йилига 1,5 миллиард киловатт-соатни ташкил этиб, Ўзбекистон учун ҳар бир киловатт 2 цент нархда бўлади. Ушбу лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун Ўзбекистон ва Тожикистон жанубини бирлаштирувчи 60 километрли электр линиясини тиклашга, Турзунзодада релей ҳимояси ва автоматика ўрнатишга тўғри келди. Ҳозирда 220 кВ қувватга эга иккинчи электр ўтказувчи линияни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

2017 йил 20 декабрда мамлакат парламенти мажлисида Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири Усмонали Усмонзода Ўзбекистоннинг электр энергиясини сотиб олиши ҳақида гапирганди. Шундан сўнг томонлар Ўзбекистоннинг электр энергиясининг бир киловаттини ёзда - 2 центдан, қиш мавсумида эса 2,5 центдан сотиб олишига келишиб олдилар.

2009 йили ноябрда Бирлашган Марказий Осиё электр энергияси тизимидан Тожикистоннинг чиқиб кетиши муносабати билан бу соҳада алоқалар узилганди. Тожикистон авваллари ўзбек ва қирғизларнинг электр энергиясига қарам шимолий ҳудудларини ўзлаштира бошлаган бўлса, Ўзбекистон Тожикистон токига боғланган жанубий ҳудудларини ўзи электр энергияси билан таъминлай бошлаганди.

2017 йили тожик энергетиклари 18 миллиард киловатт-соат электр энергиясини ишлаб чиқаришга эришдилар. Бу мамлакатни лимитсиз электр энергияси билан таъминлашга имкон берди. «Барки Точик» маълумотига кўра, Тожикистон кунига 37 миллион киловатт-саот электр энергиясини ишлаб чиқаради. Ундан 284 млн киловатт-соати Афғонистонга кВт/с 4 цент эвазига экспорт қилинади ва бу кўрсатгични 2018 йили 200 млн киловатт-соатга етказиш режалаштирилган .

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги