02:09 msk, 16 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Россия толибларга пул бермаслигини маълум қилди

03.04.2018 10:12 msk

Фарғона

Россиядан қурол-аслаҳа учун пул сўраган “Толибон” ҳаракати рад жавобини олган. Бу ҳақда Associated Pressга таянган ҳолда Aljazeera маълум қилади, дейди Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Қобулов Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

«Талибон» ҳаракати жангарилари. «Аль-Жазира» телеканали кадри
Қобулов сўзларига кўра, толиблар қурол ўрнига пулни афзал топишган. “Улар афғон армияси ва полицияси учун захира қуролларини ўзлари сотиб олишини айтишди”, – деди у. Қобулов таъкидлашича, ҳозир “Толибон” мана шу манбадан қурол олмоқда. Махсус вакил Россиянинг расмий позициясини айтиб ўтаркан, “бизлар толибларга харбий, молиявий ёрдам беролмаймиз”, - деди.

Россияни афғон ҳукумати ва ғарб иттифоқчиларига қарши курашаётган толибларга ёрдам беришда айблашган. Расмий Москва бу айбловларни рад қиларкан, “Ислом давлати” террорчи гуруҳларга қарши курашда “Толибон” билан умумий манфаатларга эга эканини инкор қилмаган.

Сўнгги бор АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги кучлари қўмондони генерал Жон Николсон Россияни айблади. У ҳарбий машғулотларни ниқоб қилиб, Россия тожик чегараси орқали толибларга қуроллар етказиб бераётганини айтган. “Улар ҳарбий машғулотлар ўтказиладиган жойга кўрлаб қуролларни келтириб, бир қисмини қолдириб кетишади”, – деди у.

Аввали ғарб матбуотида толиблар ва афғон мулозимлари маълумотларига таянган ҳолда, Россиянинг толибон ҳаракатини бепул нефть маҳсулотлари билан таъминлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Уларнинг сўзларига кўра, кейинчалик ёнилғи Қобулдаги ишбилармонларга сотилган. «Биз ёнилғини қайта сотиб, олинган даромадни қўмондонларимиз ўртасида тақсимлаймиз», – деган журналистларга “Толибон” ҳаракати ғазначиларидан бири. Россия ташқи ишлар вазирлиги ушбу маълумотни ҳам рад этган.

“Толибон” ислом ҳаракати 1990 йилларнинг иккинчи ярмида Афғонистонни бошқарган. АҚШ томонидан уюштирилган ҳарбий компания унинг фаолиятига барҳам берган. Бироқ, толиблар барибир мамлакатнинг анчагина қисмини назорат қилади. Айрим маълумотларга кўра, улар Афғонистоннинг 40 дан 60 фоизгача ҳудудини тўлиқ ёки қисман ўз назарати остига олган.

Кейинги пайтлар Афғонистонда “Толибон” ҳаракати ўз бўйнига олган бир қатор терактлар содир этилди. Лекин шунга қарамай, Афғонистон ҳукумати толиблар билан келишиб олишга уринмоқда. Яқинда Тошкентда Афғонистон муаммоларига бағишлаб ўтказилган халқаро анжуманда мазкур мавзу ҳам муҳокама қилинди, бироқ толиблар анжуманга ўз вакилларини юбормади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги