02:09 msk, 16 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Эронда Telegram ўрнига миллий мессенжер ишга туширилади

03.04.2018 10:10 msk

Фарғона

Оловуддин Боружерди. Memri.org сайти фотоси
Эрон парламентининг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссияси раиси Оловуддин Боружерди (Alaeddin Boroujerdi) мамлакатдаги машҳур Telegram мессенжери ўрнига муқобил мессенжер ишга туширилишини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, миллий мессенжер жорий эрон ойининг охиригача, яъни 20 апрелгача ишга туширилади, деб хабар беради  Mehr ахборот агентлиги.

Маҳаллий радиодан чиқиш қилган Боружерди Telegram ўрнига эрон мессенжерини ишга тушириш қарори ҳукуматнинг юқори идораларида қабул қилинган. Унинг сўзларига кўра, Telegramнинг Эрон шаҳарларида бўлиб ўтган тартибсизликларга хизмат қилгани инобатга олиниб, қарор мамлакат хавфсизлиги учун қабул қилинган. Шу билан бирга, у Эрон бугунги кунда кибормаконда анчагина муваффақиятларга эришгани, «Соруш» (Soroush) каби муқобил миллий мессенжер яратганини таъкидлаб ўтган.

Telegram эронликлар орасида машҳур ижтимоий тармоқ эканига қарамасдан (мамлакатда унга 40 миллион одам обуна бўлган) Оловуддин Боружерди Telegram га тақиқ қўйилганидан сўнг миллий мессенжер хориж маҳсулоти ўрнини боса олишига умид билдирди.

Маълум бўлишича, март ойининг ўртасида Эрон кибермакон бўйича Олий кенгаши Telegram ижтимоий тармоғига тўсиқ қўйиш борасида қарорга келган. Эрон ҳукумати фикрига кўра, мазкур тармоқ Эроннинг амалдаги сиёсий тизимига нисбатан “нафрат уйғотишга” хизмат қилган.

Telegram ижтимоий тармоғи 2017 йил декабрь ва 2018 йил январь ойида мамлакатда юз берган тартибсизлар пайтида ҳам тўсиб қўйилганди. Ҳукумат таъкидлашича, мессенжер намойишчилар ҳаракати бошқарувида асосий ролни ўйнаган. Бироқ, тартибсизлар тинчиганидан сўнг Telegram мессенжери яна очилганди.

Бир неча йил олдин Facebook ва Twitterга чеклов қўйилган Эронда кейинги йиллар Telegram энг машҳур ижтимоий тармоққа айланганди. Ҳукумат иложи борича, жумладан, мухолифатга доир маълумотларни тарқалишига тўсиқлик қилиб келади. Ўтган йили Теҳрон прокуратураси Telegram асосчиси Павел Дуровни экстремистик ва порнографик контентларни тарқатишда айблаган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги