23:36 msk, 13 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон Тожикистонга газни бозор нархидан икки баробар паст нархда етказиб беради

14.03.2018 17:28 msk

Фарғона

Nuz.uz сайти фотоси
2018 йили Ўзбекистон Тожикистонга $15,1 млн сумма миқдорида 126 миллион кубометр табиий газ етказиб беради. Бу борада ОАО «Таджиктрансгаз» ва АО «Узтрансгаз» ўртасида шартнома имзоланган, дея хабар беради  «Азия-плюс » ўзининг Тожикистон ҳукуматидаги манбасига таянган ҳолда.

Манбанинг маълум қилишича, Ўзбекистон Тожикистонга “зангори ёнилғи” нинг минг кубометрини $120 нархда сотади. Бу жаҳон бозорига нисбатан икки баробардан ҳам кам нарх деганидир. Бугунги кунда халқаро биржада минг кубометр газ $277 нархда сотилмоқда.

Шунингдек, у агар табиий газга эҳтиёж кучайса, Ўзбекистон Тожикистонга етказиб берадиган газ хажмини ошириши мумкинлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йили икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескин совиган пайт Ўзбекистон Тожикистонга газ етказиб беришни тўхтатган. Тожикистон ҳукумати бу борада бир неча бор расмий Тошкент билан келишмоқчи бўлган. Лекин Ўзбекистоннинг аввалги ҳукумати Душанбенинг ҳар қандай таклифига рад жавобини берган. Ўзбекистон томони бундай қадамни “ресурс танқислиги” ва табиий газнинг асосий харидори бўлмиш Хитой олдидаги мажбуриятларини бажариши лозимлиги билан изоҳлаган.

Табиий газ билан ишлайдиган Тожикистондаги барча корхоналар ёнилғининг бошқа турларига ўтишга мажбур бўлган. Жумладан, йилига 50 миллион кубометр газни истеъмол қилувчи Тожик алюминий компанияси ва Душанбе цемент заводи табиий газдан кўмир ишлатишга ўтган.

Ўз навбатида Тожикистон жорий йилнинг март ойи охири ва апрель бошидан Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб беришни бошлайди. У бир йилда 1,5 миллиард киловатт-соат электр энергиясини етказиб беради.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги