03:21 msk, 13 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон солиқ қўмитаси раиси ўринбосарлигига қидирувга берилган амалдор тайинланган

13.03.2018 20:34 msk

Фарғона

Ўзбекистонда 13 март куни Беҳзод Мусаевнинг Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани маълум бўлди. Бироқ, унинг исми республика ИИВ сайтининг жиноят содир этганликда қидирилаётганлар рўйхатидан ўрин олган.


Беҳзод Мусаев. «Фарғона» архиви фотоси

ИИВ маълумотига кўра, 44-ёшли Беҳзод Анварович Мусаев Ўзбекистон Жиноят кодексининг олтита моддаси билан жиноят содир этганликда гумонланади. Унга қуйидаги айблар қўйилади: 167 модданинг 3 қисм А пункти («Ўзлаштириш йўли билан ўғирлик содир этиш ёки катта миқдордаги сарфларга йўл қўйиш»), 175 модда, 2 қисм А пункти («Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зид келишувлар тузиш»), 178 модда 3 қисм («Ташкилий гуруҳ томонидан ёки унинг манфаати йўлида чет эл валютасини яшириш»), 179 модда («Сохта тадбиркорлик»), 184 модда 3 қисм («Катта миқдорда солиқ тўлови ва бошқа мажбурий тўловлардан бош тортиш»), 205 модда 2 қисм А пункти («Ҳокимят ёки давозим ваколатларини суиистеъмол қилиш»).

Мусаев қачон аниқ қидирувга берилгани номаълум. ИИВ мазкур кимсанинг қаерда эканини биладиган одамларнинг 102 ва 1102 телефонларига қўнғироқ қилишини сўрайди.


Ўзбекистон ИИВ расмий веб-сайти саҳифасининг скриншоти

Норасмий маълумотларга кўра, аввали Мусаев АҚШдан сиёсий бошпана сўраган ва 2012 йил январда “Озодлик” хабар беришича у бошпана олган ҳам. Озодликка кўра, солиққа тортиш бўйича малака ошириш ва тажриба алмашиш давлат дастурига кўра океан ортига сафар қилган Мусаев уни таъқибга олишларидан хавфсираб ватанга қайтмасликка қарор қилади.

«Газета.Uz» хабарига кўра, Беҳзод Мусаев 2010-2011 йиллари ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган, унга қадар Ҳисоб палатаси раиси лавозимини эгаллаган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги