18:27 msk, 25 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Суд Бобомурод Абдуллаев адвокатининг суд-тиббий экспертизасини ўтказиш борасидаги илтимосномасини қабул қилди

07.03.2018 18:09 msk

Фарғона

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди.Тимур Карпов фотоси, “Фарғона”
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Бобомурод Абдуллаев иши бўйича бошланган суд жараёнида судя журналист адвокатининг айбланувчига нисбатан қийноқлар қўлланилгани борасидаги маълумотни ишга бириктириш ҳақидаги илтимосномасини қондирди. Бу ҳақда “Фарғона”нинг Тошкентдаги мухбирлари хабар беради.

Илтимосномани қабул қиларкан, судя Зафар Нурматов президент Шавкат Мирзиёевнинг тергов жараёнида қийноқлар қўлланишига қарши чиқарган қарорига таянди. Абдуллаевнинг адвокати Сергей Майоров мазкур илтимоснома нусхасини бош прокуратурага юборади.

Суд очиқ тартибда ўтказилиб, унга хоҳловчи одамлар, жумладан, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар ҳам киритилди. Кириш чоғи журналистларнинг исми-шарифи ёзиб олинди. Судга барча айбланувчилар келтирилди. Абдуллаевдан ташқари, блогер Ҳаётхон Насриддинов, тадбиркорлар Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаев шулар жумласидандир.

Суд мажлисини суратга, тасвирга олишга рухсат берилмади. “Фарғона” мухбирларининг сўзларига кўра, Бобомурод Абдуллаев йиғилганларга терговда ишлатилган қийноқлар туфайли лат еган чап кўлини қўрсатган. Судя айбланувчини калтакланганини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинлаш борасида қарор қабул қилди.


Суд мажлисига йиғилган одамлар.Тимур Карпов фотоси, “Фарғона”

Бобомурод Абдуллаев 2017 йил ўзбек махсус хизматлари томонидан ҳибсга олинган. Биринчи октябрда ёпиқ суд мажлиси ўтказилиб, унга Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-4 моддаси билан (Конституциявий тузумга тажовуз қилиш) айби қўйилган. Бу модда йигирма йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини кўзда тутади.

«Фуқаровий бирдамлик платформаси» Халқаро ташкилоти Абдуллаевни тезлик билан озод этишни талаб қилган, бироқ ўзбек ҳукумати ҳуқуқ ҳимоячиларининг ушбу талабини четлаб ўтади.

Кейинчалик Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Абдуллаев иши бўйича яна учта шахсни – блогер Ҳаётхон Насриддинов, тадбиркорлар Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевларни қўлга оладилар. Охирги икки одам Абдуллаевга маълумотлар етказиб бериш, давлат сирини фош этишда айбланади. Абдуллаевга “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” етаксичи Муҳаммад Солиқ кўрсатмасига биноан амалдаги ҳукуматга қарши мақолалар ёзиб, республика раҳбариятини ағдаришга ундаганлик айби қўйилади.

Муҳаммад Солиҳ 3 октябрь куни Стамбулда мантуот анжуманини ўтказиб, унда мамлакат раҳбариятини танқид қилиб, МХХ бошлиқларининг коррупция схемаларини фош этиб, “Усмон Ҳақназаров” (Усмон Ҳақназар) тахаллуси билан мақолалар ёзган одам ва Бобомурод Абдуллаев битта шахс эканини маълум қилади.Шу билан бирга Солиҳ журналист иши “шов-шуви” кўмагида ҳокимят мухолифатчиларни Ўзбекистонда инқилоб тайёрлаётганликда айбламоқчи бўланига урғу беради.

Кейинчалик Муҳаммад Солиҳ “Фарғона” га берган интервьюсида Абдуллаев ҳақида шундай деган: “Бобомурод Аблуллаевни менчалик ҳеч ким ҳимоя қилмаган. Буни “Аблуллаев иши”га тўқнашганларнинг барчаси яхши биладилар. Менинг кўрсатмамга кўра ҳеч ким сайтимизга мақолалар ёзмаган. Илтимосимизга кўра ёзишлари мумкин”.

Бобомурод Абдуллаев қўлга олинганидан бери МХХ изоляторида туради. Айбланувчи олдига оила-аъзолари ва адвокатни киритишмаган. Бундан ташқари, босим орқали уни ҳимоячидан воз кечишга кўндиришган. Журналистнинг онаси Гавҳаржон Мадаминованинг сўзларига кўра, СИЗОда уни кўрсатмалар олиш учун роса қийноқларга солишган. Бу ҳақда Абдуллаевнинг адвокати Сергей Майоров суд жараёни бошланишидан олдин ҳимояси остидаги шахс билан суҳбатлашгандан кейин гапириб берган. 2018 йил февралда МХХ терговчилари Нодирбек Тўрақулов ва Александр Веселов четлатилганидан сўнг журналист ишида кескин ўзгаришлар содир бўлади. Тошкент ҳарбий суди Тўрақуловга нисбатан ҳокимятни суиистеъмол қилиш ва “айбсиз одамни жавобгарликка тортиш” айби билан қарор чиқаради. Мамлакат Миллий хавфсизлик хизматидаги ҳибсга олишлар ва раҳбарларнинг лавозимидан бўшатишлар президент Шавкат Мирзиёевнинг Рустам Иноятовни лавозимдан бўшатгандан сўнг бошланади.

Фақат 3 мартга келиб Абдуллаев олдига адвокати Сергей Майоровнинг киришига рухсат берилади. Юзма-юз кечган суҳбатда журналист терговчиларнинг Ихтиёр Абдуллаев ва Пўлат Бобожоновга қарши кўрсатмалар беришга мажбур қилганликларини ошкор қилади. Аслида Абдуллаев бу одамлар билан бирор марта учрашмаган, берган кўрсатмалари қийноқлар остида олинган иқрор эканини айтади. 6 март куни адвокат билан бўлган учрашувда Абдуллаев ММХ терговчилари амалдаги президент Шавкат Мирзиёевни менсимаслигини айтади. Абдуллаев “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси билан мақолалар ёзганини тан олади. Бироқ, у танқидий мақолалар ёзган, унда қуролли ғалаён ва амалдаги ҳокимятни ағдаришга бўлган чақириқлар бўлмаган. МХХ терговчилари томонидан олинган кўрсатмалар жисмоний ва руҳий босимлар махсулидир.

Бобомурод Абдуллаев иши бўйича суд жараёни 5 марта бошланиши керак эди, лекин у прокурор келмагани боис бошқа кунга кўчирилди. Журналист иши бўйича батафсил маълумотларни “Фарғона”нинг махсус “Бобомурод Абдуллаев” рукнида ўқиш мумкин.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги