03:01 msk, 13 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Бобомурод Абдуллаев адвокати МХХ терговчиларининг президент Мирзиёевни менсимаганлигини гапириб берди

07.03.2018 15:50 msk

Фарғона

Миллий хавфсизлик хизмати терговчилари Бобомурод Абдуллаевни сўроқ қилиш пайтида президент Шавкат Мирзиёев ҳақиқий ҳокимятга эга эмаслиги айтиб журналистдан Бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев ва ИИВ раҳбари Пўлат Бобожоновга қарши кўрсатма беришни талаб қилганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи (ЎМҲҲТГ) етакчиси Суръат Икромовга адвокат Сергей Майоров 6 март кунги журналист билан бўлган учрашувидан сўнг хабар берган.


Бобомурод Абдуллаев. Фейсбук саҳифасидаги сурати

Унинг сўзларига кўра, Абдуллаевни ҳибсга олишдан мақсад терговчилар бош прокурор ва ички ишлар вазирига нисбатан компромат йиғмоқчи бўлганлар. Улар журналистни ўз кўрсатмаларида табдиркор Равшан Салаев бош прокурордан, Шавкат Оллоёров эса ИИВ раҳбаридан маълумотлар олганини ёзишга мажбур қилганлар. Гўёки улар (Салаев ва Оллоёров) мазкур маълумотларни Бобомуродга етказганлар, у эса ўз навбатида улардан Усмон Ҳақназаров (Ҳақназар) тахаллуси билан ёзган мақолаларида фойдаланган.

«Бобомуродга нисбатан ўтказилган тайзиқ қўйидаги сўзлар билан давом эттирилган: «нима учун янги президентни қўллаб-қувватлаяпсан? (Мирзиёев назарда тутилади). Янги президент даврида барча ўғирлик қилади. Фақат МХХ сабаб ҳокимлар ўғирлик қилолмайдилар». «Ҳақиқий ҳокимят – МХХ қўлида ва президент ҳеч нарса қилолмайди», - дея теровчиларнинг журналистга айтган сўзларини келтиради Сергей Майоров.

Абдуллаев ва Бобожоновга қарши кўрсатмалар олгандан кейингина терговчилар Бобомурод Абдуллаевга нисбатан “Усмон Ҳақназар” тахаллуси билан интернетда тарқалган “иғво” мақолалар ва “Жатва” инқилобий дастур мавзусидаги терговларини бошлаганлар. Бу ишда журналистдан ташқари яна уч киши айбланган.

«Агар МХХга қарши мақолалар ёзмаганида ва янги президентни қўллаб- қувватламаганида уни ҳибсга олишмасди, деган ҳулосага келган Бобомурод», - дейди Майоров. Унга кўра, журналист тўрт марта кўрсатма берган, лекин тергов ишига фақат иккитаси бириктирилган. Бош прокурор ва ИИВ раҳбарига қарши берилган кўрсатмалар тергов ишида йўқ.

Терговчилар Аблулаевдан мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати етакчиси Муҳаммад Солиҳнинг ундан мақолалар ёзиб, интернетда чоп этишга мажбур қилганлиги ҳақида кўрсатма беришни талаб қилишган.

«Бобомурод 2003 йил январидан “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси билан мақолалар ёзишни бошлаган, лекин терговчилар Тўрақулов ва Веселов, шунингдек Володя ва Ўлмас уни 2012 йилдан Муҳаммад Солиҳ талаби билан шу тахаллус остида мақолалар ёза бошлаганлиги ҳақида кўрсатма беришга мажбур қилишган. Бобомурод фикрига кўра, унинг “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси билан 2003 йилдан мақолалар ёзгани Абдуллаевни Солиҳга ниқташ бўйича Тўрақулов ва Веселов томонидан қурилган схемага тўғри келмайди», - дея таъкидлайди Майоров. Абдуллаев терговчиларга кўрсатма беришдан бош тортганида унга уйқу бермаслик жазосини қўллашларини айтиб қўрқитишган.

Журналистнинг сўзларига кўра, терговчилар шунингдек, унинг компьютери ва магнитли хотиралардаги маълумотларни тиклаш бўйича экспертизаларда иштирок этишдан бош тортиш ҳақидаги қоғозни имзолашга мажбур қилишган. Аслида Абдуллаев мазкур экспертизалар ўтказилган кейин анча вақт ўтиб, ундан бош тортиш ҳақидаги кўрсатмани имзолаган.

«Бобомуродга кўра, маълумотларни тиклаш бўйича экспертиза ўтказиш, аслида терговчилар томонидан магнитли хотирага керакли маълумотни “киритиш” учун қилинган ҳаракатдир. Масалан, “Жатва”. Бобумурод мазкур файлнинг компьютерига қаердан келиб қолганини билмайди. У ҳисбга олинганидан кейин мазкур файл унинг комьютерига киритилгани ишонч билдиради», - дейди Майоров.

Абдуллаев шунингдек, унинг адвокат билан қандай учрашувга тайёрлаганларини ҳам айтиб берган.

«Веселов адвокат ролини ўйнаган. У Майоров бериши тахмин қилинган саволларни беради. Кейин Веселов ва Тимур (МХХ ходими) Бобомуродга адвокатнинг у ёки бу саволига қандай жавоб беришни “ўргатишган”. Масалан, адвокат Бобомуроддан танага шикаст етказмаганликни билиш учун ундан ташқи кийимни ечишни сўрайди. Веселов сценарийсига кўра, Бобомурод бундан воз кечиши керак эди. Аслида, шундай ҳам бўлди», - дейди Майоров.

Бобомурод уни қийноққа солишган хонани билади. «Хона деворларига учида темир халқаси бор метал қозиқлар қоқилган. Махбуснинг қўлларини маша шу халқаларга маҳкамлаб қийноққа солишган. Уни бошига қоп ташлаб, у хонадан бу хонага олиб киришган», - дея гапириб беради Майоров.

Абдуллаев уни калтаклаганлар исмларини эслаб қолган: «булар Қобил, Мажид, Элмурод. Мажид зулмкорлиги билан бошқалардан ажралиб турган».

МХХ ходимлари Ўлмас ва Володялар Бобомуродга руҳий тайзиқ ўтказадилар. Улар Шавкат Мирзиёевни қўллагани учун уни сўкишади ва қўрқитишади.

«Улар Бобомуродни МХХ ертўласида ўлдирмасликларини айтишади, зеро бу ташкилот ишига соя солиши мумкин. Уни Тоштурма ёки зонада гумдон қилишларини айтишган. Уни тош йўниш каби қийин ишга юборишларини, кейин агрегатга итариб ташлаб, қиймага айланган жасадини онасига топширишларини қўйимча қилганлар», - деб давом этади адвокат.

Майоровга кўра, суд биносидан қайтгандан сўнг, Абдуллаевга шифокор ташриф буюради. У қийноқ пайтида лат еган чап қўлини кўдан кечиради. Бобомурод унга умуртқа поғоналаридаги оғриқдан шикоят қилади. «Бобомурод ММХ ертўласида бўлганда бир неча бор умуртқа поғонаси оғриқларидан шикоят қилган. МХХда унинг врачга қилган шикоятлари ёвузи бўлиши керак. Журналист билан бўлган суҳбатда врач унга олти кун уйқу берилмагани, кейин уч кун “юмшоқ хонада” ушлаб турилганидан хабардорлигини айтган. Менимча, одамларни врач назорати остида қийноққа солишади», - дея тахмин қилади Майоров.

«Бош прокуратура ва ОАВ га тақдим қилган фактларим юзасидан прокурорнинг Бобомуродга олдига келиб, ундан кўрсатмалар олмагани мени ҳайрон қолдириб, хавотирга солмоқда. Мен унга бордию прокурор келса, дастлаб унинг гувоҳномасини кўришни, кейин менинг ташрифимсиз бирорта кўрсатма бермасликни тавсия қилдим Бобомурод шундай йўл тутишга ваъда берди», - дейди журналист адвокати.

Бобомурод Абдуллаев иши бўйича биринчи суд мажлиси 5 март куни бўлиши керак эди, лекин унга прокурор келмагани боис 7 март соат 14.00 га кўчирилди. Журналист иши ҳақидаги материалларни “Фарғона”нинг “Бобомурод Абдуллаев” махсус рукнида ўқишингиз мумкин.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги